UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  0 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  23 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  2 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  26 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1

Англия. 29-тур. "Манчестер Юнайтед" сафарда йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Англия. 29-тур. "Манчестер Юнайтед" сафарда йирик ғалабага эришди

Ушбу саҳифа орқали "Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Вест Бромвич – Манчестер Юнайтед 0:3
8 март, 17.45, «Хоторнс»
Голлар
: 0:1 – 34 Жонс,  0:2 – 65 Руни,  0:3 – 82 Уэлбек.
Вест Бромвич – Б. Фостер, Рид (Сессеньон, 61), Маколи, Ольссон, Рижуэлл, Мулумбу, Якоб (Моррисон, 40), Амальфитано, Гера, Брант (Берахино, 66), Аничебе.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл (Видич, 87), Смоллинг, Жонс, Эвра, Феллайни, Кэррик, Мата, Руни, Янузай (Кагава, 76), ван Перси (Уэлбек, 63).
Огоҳлантиришлар: Янузай (13), ван Перси (50), Аничебе (90).


                                       Матнли трансляция
                                             ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. "Манчестер Юнайтед" сафарда йирик ғалабага эришди. Бизни кузатиб борган барчага миннатдорчилик билдирамиз



90+2 дақиқа.
Руни чамаси 35 метрлардан дарвозага зарба берди, Фостер тўпни қайтарди
90 дақиқа. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
89 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Вест Бромвич". Аничебе
87 дақиқа. Ўзгариш.
МЮ. Рафаэль ўрнига Видич майдонга тушди
84 дақиқа.
Майдон эгалари энди мағлубиятни қабул қилишди шекилли...
83 дақиқа. Руни томонидан ошириб бериган тўпни Уэлбек дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб дарвозага йўллади - 0:3.
82 дақиқа. ГОООООООООООООООООЛ. 0:3. Дэнни Уэлбек!
80 дақиқа.
"Вест Бромвич" гол уришга яқин келмоқда. Берахинонинг зарбаси йўлига Рафаэль ташланди
79 дақиқа.
Яна бир бор Аничебе зарба берди, тўп анчагина ноаниқ кетди
78 дақиқа.
Мезбонлар яна бир бор жарима тўпини амалга оширишди. Ошириб берилган тўпни Аничебе боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
76 дақиқа.
Кагава Уэлбек ижросида ҳужум ташкил қилинди, тўп узатиш ноаниқ чиқди
75 дақиқа. Ўзгариш.
МЮ. Янузай ўрнига Кагава майдонга тушди
71 дақиқа.
"Вест Бромвич" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда
68 дақиқа.
Жавоб ҳужуми. Берахино томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди
65 дақиқа. Ўнг қанотдан Рафаэль томонидан узатиб берилган тўпни Руни боши билан дарвозага йўллади. Бу Уэйннинг МЮ таркибида урган 210-голи бўлди.
65 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. 0:2. Уэйн Руни!
64 дақиқа.
Ўйин суръати анча паст, жамоалар тез ҳаракат қилишмаяпти
63 дақиқа. Ўзгариш.
МЮ. Ван Перси ўрнига Уэлбек майдонга тушди
62 дақиқа.
Руни ва Брант тўқнашиб кетишди. Мезбонлар вакилига шифокорлар ёрдам кўрсатишди
59 дақиқа. Ўзгариш.
"Вест Бромвич". Стивен Рид ўрнига Сессьенон тушди
58 дақиқа.
Аввал Феллайни, сўнгра Рафаэлнинг зарбаси ноаниқ кетди
56 дақиқа. Хавфли вазият! "Вест Бромвич"нинг ҳужуми. Аничебенинг зарбасидан сўнг Мата тўпни қайтариб юборди!
53 дақиқа.
ван Перси рақиб жарима майдони ёнида Ридни йиқитди, бир неча дақиқа олдин сариқ карточка олган футболчига бош ҳакам яна сариқ беришни истамади
52 дақиқа.
Меҳмонлар ҳужумкорликни оширишмоқда.
51 дақиқа. Хавфли вазият! Золтан Гера яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади, де Хеа тўпни қайтарди
48 дақиқа. Огоҳлантириш.
МЮ. ван Перси
47 дақиқа.
Робин ван Перси жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
46 дақиқа.
Иккинчи бўлим бошланди.



Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:1. Танаффус
45+2 дақиқа.
Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди. Ольссон ҳужумда Жонсга нисбатан қўпол ўйнади
45 дақиқа.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43 дақиқа.
Ван Перси тўпни Матага узатди, ҳимоячилар Хуанга имкон беришмади
41 дақиқа.
Фостер сал қолса жамоасига панд бериши мумкин эди. Тўпни қайтараман деб жарима майдони ташқарисидан қўли билан ўйнаб юборди. Ҳакамлар буни кўришмади
39 дақиқа.
Аничебе жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
38 дақиқа .
Ўзгариш. "Вест Бромвич". Якоб ўрнига Моррисон тушди
38 дақиқа.
Феллайни Якобнинг сонига ўз бутсалари билан из қолдирди. Якоб ўйинни давом эттира олмайди
37 дақиқа.
Брант томонидан узатилган тўпни Ольссон боши билан дарвозага йўллади, Якоб тўп йўналишини ўзгартирди. Ноаниқ
36 дақиқа.
Мезбонлар чап қанотдан кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда. Ҳозир бурчак тўпига эга бўлишди
33 дақиқа. Робин ван Перси томонидан амалга оширилган жарима тўпидан сўнг Фил Жонс боши билан гол урди - 0:1.
32 дақиқа. ГОООООООООООООООООООЛ. 0:1. Фил Жонс
30 дақиқа.
"Вест Бромвич" вакиллари жарима тўпидан унумли фойдалана олишмади
28 дақиқа. Хавфли вазият! Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни ўнг қанот ҳимоячиси Рафаэль боши билан дарвозага йўллади, Фостер қийинчилик билан бўлса ҳам тўпни қайтариб юборди!
27 дақиқа.
Қанотда ошириб берилган тўпни Амалфитано боши билан дарвозага йўллади, Де Хеа ўз ўрнида
26 дақиқа.
Мата чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, бу вазиятда Эвра ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
25 дақиқа.
Брант ташкил этилган ҳужумни жарима майдони ичида якунлашга уринди, унинг йўллаган зарбасини Рафаэль қайтара олди



22 дақиқа.
Ольссон ўнг қанотдан тўпни МЮ жарима майдони ичига узатди, бироқ бу тўп ҳеч кимга насиб қилмади
20 дақиқа.
Мезбонларнинг ҳужуми, Геранинг зарбасидан сўнг Де Хеа тўпни эгаллаб олди
18 дақиқа.
Майдон марказида Мата қўполлик билан тўхтатилди
15 дақиқа. Хавфли вазият! МЮ уч марта бурчак тўпини амалга оширди. Учинчисида Феллайни тўпни боши билан дарвозага йўллади, дарвоза чизиғида турган Мулумбу тўпни қайтарди!
12 дақиқа.
Матанинг ажойиб пасидан сўнг Янузай тўпни қўли билан ўйнаб юборди, ҳакам буни жуда яхши кўриб турганди
12 дақиқа. Огоҳлантириш.
МЮ. Янузай
11 дақиқа. Аничебе! Ҳужумчи дарвозага яқинлашиб борди ва жарима майдони ичида икки ҳимоячи томонидан "кутиб олинди".
10 дақиқа.
Янузай чап қанотдан олдинга ўтди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Жарима майдони ичига узатилган тўпни Феллайни дарвозага йўллай олмади.
9 дақиқа.
МЮ ҳозирча тўпни олиб қўя олмаяпти, тўп уларда бўлганида тезкор ҳужумга ўтишга интилишмоқда
7 дақиқа.
Майдон эгалари чап қанотдан ҳужум қилишди, ноаниқ тўп узатилиши туфайли ҳужум узилиб қолди
4 дақиқа.
Бен Фостер тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди, бурчак тўпини Мата амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
3 дақиқа.
Ўйинни "Бромвич" анча ҳужумкор тарзда бошлади. Ҳозир меҳмонлар ҳимоячилари анча тер тўкишди ва бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди
2 дақиқа.
Жарима тўпидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартраф этишди.
1 дақиқа.
Мезбонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди, Феллайни қоида бузишга мажбур бўлди
17:45. ЎЙИН БОШЛАНДИ

17:44. Жамоалар ва мухлислар вафот этган собиқ футболчи Стан Рикабини хотирлашди
17:36. Учрашув бошланишига барчаси тайёр.
- Вест Бромвич – Б. Фостер, Рид, Маколи, Ольссон, Риджуэлл, Мулумбу, Якоб, Амальфитано, Гера, Брант, Аничебе.
- Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл, Смоллинг, Жонс, Эвра, Феллайни, Кэррик, Мата, Руни, Янузай, ван Перси.
- Бошланғич таркиблар маълум бўлди.
- Учрашув соат 17:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика