UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

Андрей Кожокарь: "Локомотив"да ўзимни намоён қила олмай тарк этганим аламли" Янгиликлар

Андрей Кожокарь: "Локомотив"да ўзимни намоён қила олмай тарк этганим аламли"

"Локомотив" клубида фаолият олиб борган Андрей Кожокарь Ўзбекистонни тарк этишидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўғрисини айтсам Ўзбекистонни тарк этаётганим бироз аламли, Тошкентга, одамларга ўрганиб қолгандим. Ўзбекистондаги қисқа фаолиятим менга ҳаётий тажриба бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзимни кўрсата олмадим, бунга имкон бўлмади. Спортчига ишонмаслик энг оғир ҳолат. Битта нарсадан хафаман "Локомотив"да ўзимни ёрқин намойиш эта олмай кетаяпман" - дейди Андрей Кожокарь.

- "Локомотив" футбол клуби ҳақида қандай фикрдасиз?

- Клуб чемпион бўлиш учун катта ишларни амалга оширмоқда. Жамоа тўғри йўлда эканига ишонаман. Ғалаба қозониш учун барча шароитларни яратиб берган раҳбариятга миннатдорчилик билдираман.

- Нима деб ўйлайсиз бу ерда ўзингизни тўлиқ намойиш этишга нима халал берди?
- Менимча бунга бош мураббий ўзгаргани таъсир қилди. Жамоага Вадим Абрамов олиб келинди, унинг ўйинга бошқача қарашлари мавжуд экан.

- Эндиги режаларингиз, қаерга йўл оласиз?
- Ўз уйимга кетаяпман, оилам билан бирга дам олмоқчиман. Келажагим ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Балки, Ўзбекистонга қайтарман. Бундан фақат хурсанд бўлардим.

- Сўнгги сўз ўрнида нима дея оласиз?
- Раҳбарият ва футболчиларга раҳмат айтаман, мени қўллаб турган клуб мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, "Локомотив" ўз олдига қўйилган барча мақсадга эта олади. Мен айнан шу жамоа мухлиси бўлиб қоламан.

Рўзимурод Усмонов.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика