Latest news

15:29"Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" битта самолётда Туркияга учади8 15:26Футзал. Олий лига, 3-тур, 4-кун. "Дўстлик-AIN" - "Металлург" 4:30 15:24"Қўқон-1912"да сербиялик ҳужумчи кўрикдан ўтади6 15:18Ракитич: "Ильяраменди нимага эътироз билдираётганини тушунмадим"0 15:16Дилшод Ирсалиев: "Мақсадимиз - "Дўстлик-AIN"ни енгиб биринчи ўринга кўтарилиш"0 15:08Ўзбекистон Чемпионати-2017 биринчи давра тақвими тасдиқланди4 14:56Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" "Обод"ни мағлуб этди13 14:50"Машъал-2" дастлабки назорат баҳсида ғалаба0 14:47Румменигге: "Гнабри - "Вердер" футболчиси, уларга муаммо туғдиришни истамайман"2 14:47Румменигге: Гнабри – игрок «Вердера», не хочу создавать им проблем0 14:16Жейк Ливермор "Халл"дан "Вест Бромвич"га ўтди1 14:16Ракитич: не понимаю, на что жалуется Ильяраменди0 14:12Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди"12 14:03Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи"га ўтди9 13:45"Милан" Делофеуни ижараси учун 500 минг евро тўлайди2

09 jun 16:48
News

Андижонлик мухлислар Абдураимовдан истеъфога чиқишни сўрамоқда

Жамоа ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйишини кўпчилик кутмаганди.
Ушбу баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ортда қолаётганида стадиондаги мухлислар жўр бўлиб Азамат Абдураимовнинг истеъфога чиқишини сўрашди. 11та ўйиндан сўнг атига 4 очко жамғариб турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб кетган “Андижон”да одатда кетма-кет 4та учрашувдан кейин бош мураббийнинг креслоси қимирлаб қоларди. Бу ҳақда матбуотда ҳам тез-тез бонг уриларди. Бироқ Азамат Эркиновичнинг салбий натижаларидан кейин ҳам ҳамон ўз лавозимида фаолият олиб бораётгани қизиқ туюлмоқда. Наҳотки клуб мутасаддилари жамоа натижаларидан келиб чиқиб, бош мураббийнинг фаолияти ва унинг келгуси тақдирини кўриб чиқмаётган бўлса!

Азамат Абдураимов давралар оралиғида трансфер бозорида жиддий ишлашини айтиб жамоани олий лигада олиб қолиш мумкинлигини айтган. Энди турнир жадвалига қарайлик. Балки “Андижон” Жиззах жамоасидан ўтиб кетар. Бу жамоадаги молиявий қийинчиликлар мавжудлигини биламиз. Аммо 9 очко билан 12-поғонада турган “Динамо”дан ўта олишига ишониш қийин. Сабабини айтиб ўтсак, “Динамо” 1-даврадаги мағлубиятларни “Нефтчи”, “Насаф”, “Қизилқум” ва “Олмалиқ”дан қабул қилди. Уларнинг бари сафарда. “Андижон” ва “Сўғдиёна” сафарда мағлуб этилди. Демак, бу жамоаларга қарши кейинги даврани ўз майдонида ўйнайдиган самарқандликлар ҳеч бўлмаса 80% натижани қайд этган тақдирда ҳам олий лигадан тушиб кетишмайди. “Бухоро” эса “Андижон”дан 8 очкога ошиб кетган. Гесс шогирдлари ҳам иккинчи даврани ўз майдонида ўзига ўхшаган рақибларга қарши ўтказади. “Нефтчи” эса тушиб кетмаслиги аниқ. “Андижон”дан фарқли равишда “Динамо”, “Бухоро” ва “Нефтчи”да натижа бўлмаса-да, ўйин бор. “Андижон” эса уйида очко олиши мумкин бўлган жамоалар - “Динамо”, “Машъал” ва “Сўғдиёна”га имкониятни бой бериб бўлди. 9 очко олий лигада қолиш учун жуда катта роль ўйнашини ҳаммамиз биламиз. Келинг, статистикага мурожаат қиламиз.

2013 йил сўнгги поғонада турган “Қизилқум” ва 12-ўриндаги “Нефтчи” ўртасидаги фарқ 1 очко бўлган. 2012 йил эса “Машъал” ва “Навбаҳор” ўртасидаги фарқ иккита эди. 2011да ҳам 2 очколик тафовут мавжуд бўлган. “Пахтакор” 50 ёшида “Торпедо”ни меҳмон қилган бўлса, “Андижон” 50 ёшида биринчи лигага равона бўлиши шунчаки ачинарли. Пули йўқ “Навбаҳор” олтиликка киришга интилаётган бир пайтда “Сўғдиёна”дан анча бақувват бўлган “Андижон”нинг ҳатто ўз майдонида ҳам мағлубиятга учраб келаётгани клубда иш тўғри йўлга қўйилмаганидан далолат.

Сайтимиз почтаси-ю, ходимларимизнинг телефонлари “тутаб” кетди. “Ассалому алайкум, биз “Андижон” футбол клуби мухлисларимиз” деб хат ёзган ўқувчидан кейин, “Алло, сиз “СА”да ишлайсизми?” деган мурожаатларга жавоб бериб келяпмиз. Уларнинг илтимоси битта: биз орқали АЗАМАТ АБДУРАИМОВдан истеъфо сўраш. Азамат Абдураимовни ўзбек футболида тутган ўрни катта. Фақат бундай натижа билан ўз обрўсига путур етказиб қўйиши яхши эмас. Ўз мақолаларидан бирида ҳамкасбимиз Хайрулла Холиқов Азамат Эркинович футболда бошқа йўналишда фаолият юритганида, ундан яхшироқ мутахассис ва фойдалироқ ходим чиқишини таъкидлаб ўтганди. Ҳақиқатдан ҳам шунга ўхшайди. Агар Азамат Абдураимов “Андижон” билан биринчи лигага равона бўлса, унинг тарихидан ҳунук натижа жой олади. Яъни Абдураимов Ўзбекистонда бир жамоани икки маротаба олий лигадан тушиб кетишига сабаб бўлган ягона мутахассис бўлади, бундай ҳолат жаҳон футболида ҳам камдан кам кузатилади.

Қай бир андижонлик мухлис билан гаплашманг, уларнинг бари Азамат Абдураимовнинг ўз лавозимидан озод этилишини сўрамоқда. Тўғри-да, бу йил жамоанинг 50 йиллик юбилей тўйи бўлса-ю, жамоа учинчи бор олий лигадан тушиб кетиш хавфи остида турган бўлса... Мухлисларни ҳам тушунамиз. Мамлакатимиздаги футбол ишқибозлари ҳақида гап кетганда Андижон мухлисларини четлаб ўта олмаймиз. Улар ҳаттоки жамоани биринчи лигадаги мавсумида ҳам ёлғизлатиб қўймади ва ҳар бир учрашувда қизғин қўллаб-қувватлади. Бундай жонкуяр ишқибозларга камида 5-ўринда юрадиган клуб керак!

Таҳририят.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 134
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 79
Жамшид Искандеровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экан
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров... 58
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 59
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook