UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Андижондаги ҳайрия тадбири Янгиликлар

Андижондаги ҳайрия тадбири

Бугун 13 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтмоқда.
Олий лигага чиққани муносабати билан “Андижон” жамоаси ҳайрия-шоу учрашувини ташкил этмоқда.

Шоуни таниқли актёр, Жавоҳир Зокиров очиб берди. У “Андижон” клубининг 41-рақамли футболкасида чиқди.

Санаткорлардан биринчи бўлиб Озодбек Назарбеков куйлади. 3-4та қўшиқ айтгач, унга клуб президенти Зафар Зулунов билан Азамат Абдураимов 10-рақамли футболка топширди. Назарбековдан кейин Нилуфар Усмонова ҳам дилтортар қўшиқлари билан мухлисларга қувонч улашди. Усмоновага ҳам Андижон клубининг 7-рақамли футболкаси совға қилинди.

Файз гуруҳи ҳам чиқди. 7 ёшли жажжигина Жўрабек исмли хонанда ҳам стадионга чиқиб, куйлаб стадионга келган мухлисларни олқишига сазовар бўлди.

Соат 13:00да "Андижон фахрийлари" ва "Андижанка" ўртасида ўйин бошланди.

Андижон фахрийлари - Андижанка 5:0
Андижон фахрийлари: Қобил Олимжонов, Нозим Муллаохунов, Рустам Собиров, Фарҳод Қодиров, Ориф Маматказин, Абдумуталиб Аблазов, Хайрулло Тожиқулов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Музаффар Раҳимбердиев, Маъруф Тўрақулов, Рустам Абдиев, Баҳодир Каримов, Азамат Абдураимов,  Отабек Қиличев, Адаҳам Каримов.
Андижанка: Нодира Мелибоева, Ўғилой Қўчқорова,  Назокат Маматисақова, Eлена Лахуткина, Омадой Султонова, Ойгул Ёқубова, Рўзихон Асқарова, Гулнора Давронова, Гулирано Ҳасанова, Зиёда Тўланбоева, Мадина Хурсанова, Зиёда Янгибоева, Гулхаё Маннабоева, Дилафруз Хаджаева, Моҳира Жўрабоева, Адита Омонова.

Стадионга одамларни келиши тўхтамаяпти. Бугунги тадбир концертлардан иборат эканлиги учун аёллар ҳам стадионга ташриф буюрган. Чипталар 2500-3000 сўмдан чиқарилган. “Бунёдкор”нинг термадаги футболчиларидан ташқари барча футболчилари келган. Олександр Пишур ватанига кетган шекилли у Андижонга келганлар қаторида кўринмади.

Бироздан сўнг “Андижон” – “Бунёдкор” баҳси бошланади. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Сайтимиздан узоқлашманг.

“Андижон” – “Бунёдкор” 2:2
Голлар:
Сардор Соибов (пен), Акмал Жўрабоев - Анвар Бердиев, Олег Зотеев. 
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Камолиддин Тожибоев, Жавлон Мирабдуллаев, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Бердиев, Алибобо Раҳматуллаев.
“Андижон”: Сергей Смородин, Афзал Азизов, Раҳим Қодиров, Икром Иброҳимов, Ғиёс Комилов, Алишер Тўхтасинов, Баҳром Абдураҳимов, Асқар Жадигеров, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев, Бекзод Ғозиев.


Танаффус пайтида DJ Piligrim қўшиқлари билан стадионга келган мухлисларни зериктирмасликка ҳаракат қилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика