UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

“Андижон” ёшлари бугун Шаҳрихонда ўйнайди Янгиликлар

“Андижон” ёшлари бугун Шаҳрихонда ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда “Андижон” ёшлар жамоаси “Динамо”ни қабул қилади.
“Андижон” ёшлар жамоаси бу йилги мавсумда рақибларини Шаҳрихон туманидаги стадионда қабул қилиши айтилаётганди. Биринчи турда шундай ҳам бўлди.
Аммо кейинчалик, аниқроғи 3-турда “Машъал” ёшлар жамоасига қарши кечган баҳс Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида ўтказилди.
Бугун биринчи лиганинг 3-туридан ўрин олган “ЎзДонгЖу” - “Обод” ўйини ҳам борлиги туфайли мухлислар Андижондаги бу икки ўйинлар қайси стадионларда ўтиши борасида қизиқиши турган гап.
Бунга ойдинлик киритиш мақсадида “Андижон” ёшлар жамоаси мураббийи Қаҳрамон Абдуқодировга мурожаат қилганимизда бугун “Андижон” - “Динамо” баҳси Шаҳрихондаги марказий стадионда ўтишини маълум қилди.

Биринчи лига иштирокчиси “ЎзДонгЖу” эса бугунги рақибини Шўрбулоқдаги сунъий майдонда қабул қиладиган бўлди.
Демак, ёшлар лигасини кўришни хоҳлаганлар Шаҳрихонга, биринчи лига ўйинини кўришни истаганлар эса Шўрбулоқ даҳасига боришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз Шаҳрихондаги ўйин соат 15:00да старт олса, “ЎзДонгЖу” - “Обод” учрашуви 16:00да бошланишини кўзда тутилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика