Latest news

05 feb 08:40
News

"Андижон": Паулаускас ва Астраускас Тошкентда

Тошкентга ўтказиладиган йиғинларда “Андижон” жамоаси сафига литвалик футболчилар қўшилишини аввал хабар қилиб ўтгандик.
Куни кеча Литвадан икки нафар футболчи - Гедеминас Паулаускас ва Нериюс Астраускас Тошкентга учиб келишди. Улар жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинида таркибга қўшилиб машғулотларда иштирок этишни бошлашади.

Литвалик футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. 1980 йилда туғилган Нериюс Астраускас Литвадан ташқари Кипр, Греция ва Мальта мамлакатларида ҳам фаолият олиб борган. Мальтада у “Рабат Аякс” клубида ўйнаган. 2013 йилги мавсумни ҳужумчи Литвада “Круоя” жамоасида ўтказган.

Гедеминас Паулаускас 1982 йил 27 окятбрда таваллуд топган. У қуйидаги клубларда тўп сурган:
1998—2007  “Экранас” (Литва)  180 (22)
2007—2008  “Анкарагюджю” (Туркия)  1 (0)
2008  “Беллинцона” (Швейцария)  6 (0)
2008—2009  “Ветра” (Литва)  32 (2)
2010—2011  “Ильичёвец” (Украина)  7 (0)
2012  “Пяст” (Польша)  15 (1)
2012  “Брест” (Белоруссия)  6 (0)
2013 йил  “Круоя” (Литва)

“Андижон” жамоаси пойтахтдаги навбатдаги йиғинни 7 февралдан бошлайди. Ушбу йиғинда литваликлардан ташқари таркибга тожикистонлик футболчини ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook