Latest news

15:18Барцальи муддатидан аввал сафга қайтиши мумкин0 15:18Барцальи может вернуться на поле раньше срока0 15:13Футзал. Ўзбекистон кубоги 21 декабрда старт олади0 14:59ОЧЛ-2017. “Насаф” плей-офф баҳсини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши кутилмоқда5 14:55Зидан Бензема ўйини борасида ҳавотирда эмас3 14:51Зидан не испытывает беспокойства по поводу игры Бензема0 14:25Олий лига-2016. "Нефтчи" посбонлари "пенальтишунос"4 14:16Анчелотти: "ЧЛ 1/8 финалида "Реал" билан тўқнаш келишни истамаган бўлардим"9 14:14Анчелотти: конечно, мне не хотелось бы встречаться с «Реалом» в 1/8 финала ЛЧ0 14:11Эшитдик-да! "Бухоро" Нестеровга қизиқмоқда19 14:00Мурод Ризаевга таъзия билдирамиз11 13:58Голбан учун курашга "Амкар" қўшилди9 13:51Диёр Имомхўжаевдан: Эсиз 9 йил…12 13:47Алейкс Видаль: "Ҳеч қачон "Барселона"ни тарк этмаганман"5 13:43Алейкс Видаль: никогда не говорил, что хочу покинуть «Барселону»0

18 dec 14:42
News

"Андижон" машғулотини кузатиб

Жорий мавсум яна олий лигага қайтган "Андижон" бугундан ўз қароргоҳида йиғилди.
"Бургутлар"нинг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган "Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати"нинг сунъий қопламали майдонида ўтган бугунги машғулоти қарийб икки соатга яқин вақт давомида ўтди.

Машғулотни Азамат Абдураимов билан ёрдамчи мураббий Ориф Маматказин олиб борди.

Дарвозабонларни эса маҳаллий мураббий Абдурашид Исмоилов шуғуллантирди.
Машғулотнинг дастлабки қисми енгил югуриш билан бишланди. Ундан сўнг "квадрат" ташкил этилди.

Машғулот тугашига чамаси 30-40 дақиқа қолганида эса футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўйин ташкил этилди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бу йил жамоа шарафини ҳимоя қилган Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Сергей Смородин, Юрий Цой, Икром Ибрагимов, Даврон Турсунов, Баҳром Абдураҳимов, Андрей Сидоров, Асқар Жадигеров каби ўйинчилар маълум сабабларга кўра бугунги ўтказилган машғулотда иштирок этмади.

Таркибга янги келиб қўшилганлар ҳам бир талай. "Шўртан аъзоси Иброҳим Отахонов яна "Андижон"га қайтган. "Хотира-79" дарвозабони Акмал Ортиқов, "Чуст-Пахтакор"дан Суҳроб Нўъмонов, "Нефтчи"дан Иззат Ғаниев ҳамда бошқа яна бир қатор водийлик ёшлар жамоа кўригидан ўтиш учун Андижонга келган.

Жамоанинг дастлабки йиғини 29 декабрга қадар Андижонда ўтади.

Айтишларича ушбу йиғин давомида иккита синов-назорат учрашуви ҳам ташкил этилади. "Навбаҳор" билан "ЎзДонгЖу" бу борада рақиб сифатида тилга олинмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook