UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

"Андижон" иккинчи босқичга тайёр Янгиликлар

"Андижон" иккинчи босқичга тайёр

12 август куни биринчилик баҳсларида иккинчи босқич учрашувларига старт берилади.

Бу эса олий лига йўлланмаси учун асосий кураш бошланаётганидан далолатдир. Жамоамиз иккинчи босқич ўйинларига 20 кун мобайнида тайёргарлик кўрди. Машғулотлар асосан Андижонда олиб борилди.

Ўқув-машғулот йиғини давомида андижонликлар 4та назорат учрашувида майдонга тушдилар. “Нефтчи” ўринбосарларига қарши кечган баҳсда имконият бой берилди. “Навбаҳор” билан ўтган ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди – 1:1. “Косонсой” жамоаси 4:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, сўнгги ўйин Алексей Евстафеев бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига қарши ўтказилди. Бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Йиғин мобайнида бош мураббий Азамат Абдураимов бир қатор янги ўйинчиларни синовдан ўтказди. Якунда Сардор Соипов (“Нефтчи”), Тоҳир Маҳмудов (“Сурхон”), Ғиёс Комилов (“Хотира-79), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Улуғбек Усмонов иккинчи босқични “Андижон” сафида ўтказишадиган бўлди. Асилбек Мансуров, Анвар Абдуқодиров ва Улуғбек Норқобилов сингари футболчилар кўрикдан ўта олишмади. Умуман олганда биринчи босқичдан кейин “Андижон”ни Александр Лупашко, Темур Ҳакимов, Шаҳбоз Жумабоев, Аскер Нажафалиев ва Хондамир Юлдашев тарк этишди. Шунга қарамай, Абдураимов уларнинг ўрнини муносиб номзодлар билан тўлдира олди.

Ўз олдига олий лигага қайтиш мақсадини қўйган “Андижон” жамоаси учун ҳал қилувчи баҳслар бошланмоқда. Иккинчи босқичга эса жамоа тайёр.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика