UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  6 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  339 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

"Андижон": Эртага футбол Янгиликлар

"Андижон": Эртага футбол

Эртага, 15 март куни футбол бўйича 23-миллий чемпионат баҳсларига старт берилади.
Буни инобатга олсак, мухлислар орзиқиб кутган дамлар ҳам етиб келди. Эртага “Андижон” жамоамиз ўз майдонида мамлакатимизнинг 9 карра чемпиони “Пахтакор” клубини қабул қилади.

Иккала жамоа ҳам мавсумга яхши тайёргарлик кўрди. Шу билан бирга таркибни ҳам имкониятларига қараб кучайтиришди. “Пахтакор” жамоа негизини сақлаб қолган ҳолда таркибга Егор Кримец ва Камолиддин Тожиев каби собиқ ўйинчиларини қайтарди. Жамоамиз эса селекция ишларини кенг қўламда олиб бориб, 10 нафардан ортиқ ўйинчилар билан шартнома имзолади. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, эртага “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасида чемпионатдаги 41-баҳс бўлади. Бунгача жамоалар ўзаро 40 марта куч синашишган. Албатта, устунлик пахтакорчилар тарафида. Андижонликлар бу рақибни 3 марта мағлубиятга учратишган бўлса, 29та ўйинда имкониятни бой беришган. 8та учрашувда эса кучлар тенг келган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасидаги беллашув эртага “Соғлом авлод” стадионида соат 16:00да бошланади. Очилиш учрашуви муносабати билан ўйиндан олдин концерт дастури ўтказилади. Барча футбол ишқибозларини эртага “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика