UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  8 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  7 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

"Андижон" - "Бунёдкор" шоу учрашувига таклиф этамиз Янгиликлар

"Андижон" - "Бунёдкор" шоу учрашувига таклиф этамиз

Бу йил биринчилик баҳсларини муваффақиятли ўтказган “Андижон” жамоасини яна кучлилар сафида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.
 Жамоамиз олий лигага қайтгани муносабати билан мавсумни байрамона руҳда якунлашни мақсад қилган. Шу боис 13 ноябрь куни “Андижон” жамоаси хайрия учрашувини ташкил этмоқда.

13 ноябрь куни андижонликлар мухлислар “Соғлом авлод” стадионида ажойиб ўйинга гувоҳи бўладилар. Олий лигага қайтган “Андижон” жамоаси шу куни Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони бўлган Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоизки, миллий терма жамоага чақирилган футболчилардан ташқари “қалдирғочлар”нинг барча ўйинчилари Андижонга ташриф буюришади. Шу куни “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлади. Соат 12:00 концерт тадбири бошланади. Шунингдек, Республика чемпионатида фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган “Андижон” фахрийлар жамоаси “Андижанка” қизлар жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказади. Хуллас, шу куни стадионга келган ишқибозлар асло зерикишмайди. “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги хайрия учрашувидан тушган маблағ жамоамиз ҳужумчиси Дмитрий Краевнинг даволаниши учун унинг ҳисоб рақибига ўтказилади.

13 ноябрь куни барча футбол мухлисларини “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз. Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 14:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика