UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  1 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  1 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

“Андижон” биринчи давра ғолиби Янгиликлар

“Андижон” биринчи давра ғолиби

Биринчи лагада ўтган душанба куни иккинчи босқичнинг 1-давра баҳслари ниҳоясига етди.
Дастлабки босқичдан кейин Шарқ ва Ғарб минтақасида 8тадан жамоа олий лига йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Ана шу жамоалар 1-даврада саккизта ўйинни ўтказиб бўлдилар. Гарчи айни пайтда турнир жадвалида “Андижон” “Машъал”дан сўнг 2-ўринни банд этиб турган бўлса-да, Азамат Абдураимов шогирдлари жуда фаол ўйин ўтказиб биринчи давра ғолиби бўлишди.

Биринчи даврада андижонликлар 8та ўйиннинг 7тасида ғалаба қозонишди ва фақат битта учрашувда имкониятни бой беришди холос. Натижада жамоамиз 1-даврада ҳаммадан кўп 21 очко жамғарди. “Машъал” эса 6та ўйинда зафар қучиб, икки бор мағлубиятга учради ва 18 очко тўплаб иккинчи бўлди. Бундан ташқари сермаҳсуллик борасида ҳам “Андижон” футболчилари етакчилик қилишди. Андижонликлар ўтказилган саккиз учрашувда рақиблар дарвозасини 27 марта ишғол этишди. Ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборишди. “Машъал” эса 22та гол уриб, дарвозасидан 6та тўп олиб чиқди. Абдураимов шогирдлари “Орол” ва “Зарафшон” дарвозаларига 7тадан тўп киритишди. Шунингдек, “Хорзам” ва “Регистон” жамоалари билан бўлган учрашувларда ҳам йирик ғалабаларни қайд этишди.

Биринчи даврада Лочин Солиев ва Алишер Тўхтасинов тўпурарлик маҳоратларини намойиш этишди. Иккала футболчи ҳам ўз ҳисобига 7тадан гол ёзиб қўйдилар. “Зарафшон” билан баҳсда Солиев покерга эришганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қолаверса, Тўхтасинов ҳам, Солиев ҳам кетма-кет учта ўйинда майдонни голсиз тарк этишмади. Шунингдек, 1-даврада Баҳром Абдураҳимов 3та, Акмал Жўрабоев, Расул Раҳмонов ва Даврон Турсунов иккитадан гол уришди. Қолаверса, Асқар Жадигеров ва Сардор Соипов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.

Биринчи даврада “Андижон”нинг 11 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ, Алишер Тўхтасинов эса қизил карточка билан жазоланди. Ҳимоячи Асрор Раҳмонов ва ҳужумчи Акмал Жўрабоев ҳисобида айни дамда 3тадан сариқ карточка бор. Шунингдек, Бекзод Ғозиевда иккита, А.Қаюмов, Д.Турсунов, Ф.Ҳасанбоев, С.Смородин, Р.Раҳмонов, И.Ибрагимов, А.Азизов ва Р.Қодировда битта сариқ карточка бор.



  Биринчи давра якуний жадвали

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Андижон  8 7 0 1 27-5 21
2 Машъал 8 6 0 2 22-6 18
3 Хоразм 8 5 2 1 16-7 17
4 Қўқон-1912 8 5 1 2 14-7 16
5 Зарафшон 8 5 1 2 20-15 16
6 Спартак 8 5 0 3 20-11 15
7 Истиқлол 8 4 2 2 13-10 14
8 Регистон 8 4 1 3 13-14 13
9 Чуст-Пахтакор 8 4 0 4 11-13 12
10 Оқтепа 8 3 2 3 13-15 11
11 Косонсой 8 3 1 4 10-15 10
12 Шердор 8 2 1 5 9-16 7
13 НБУ-Осиё 8 2 1 5 5-17 7
14 Аланга 8 1 1 6 6-10 4
15 Пахтакор-2 8 1 0 7 8-27 3
16 Орол 8 0 1 7 5-21 1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика