UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  18 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  23 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото) Янгиликлар

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото)

Кеча олий лигамизда охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпион ким бўлиши ҳам, олий лигадан тушиб кетадиган иккинчи жамоа номи ҳам кеча маълум бўлди.
Агар кеча “Гулистон” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлуб этганида жамоа шубҳасиз олий лигада қолган бўларди. Чунки “Гулистон” очколари сонини 23та етказиб олар, “Қизилқум” эса 22 очко билан биринчи лигага равона бўларди.

Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Жудаям шиддатли кечган беллашувда “Қизилқум” ўта қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам сафардаги ҳар уччала голга Зафар Тўраев деган футболчи муаллифлик қилганини айтмайсизми.

Фараз қилинг, шу куни меҳмонлар сафида Зафар Тўраев бўлмаганида “Қизилқум” зафар қуча олармиди? Йўқ, албатта. Ахир бизда бирорта жамоанинг илҳоми келиб яхши ўйнаши учун таркибда Илҳом, зафар қучиши учун эса Зафар деган йигитлар бўлиши кераклиги ҳаммага ойдин-ку.

Зафар Тўраев – “маладес”. У биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказиб, майдонда кўп ҳам кўриниш бермади. Бошқача айтганда, ўз даври келишини жимгина кутди. Айтганча, шу йилнинг 1 июль куни 23 ёшни қарши олган “Гаттузо” (уни жамоадошлари шундай деб чақиришади) 2011 йил олий лигада дебют қилган. У 2011-2012 йилларда “Олмалиқ” сафида 16та ўйин ўтказиб бирорта гол ура олмаганди.

Зафаржон бу йил ҳам биринчи даврани қардон жамоасида бошлади ва тўртта учрашувда майдонга тушди. Кейин эса иккинчи давра арафасида Навоийга йўл олди. У “Қизилқум” таркибида 12та ўйинда иштирок этиб, бешта голнинг муаллифига айланди. “Шўртан” ва “Олмалиқ”қа биттадан гол урган бўлса, мана энди қарабсизки охирги турга келиб “Гулистон” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Унинг 53, 57 ва 66-дақиқаларда урган голлари жамоасига ғалаба келтирди.

Ана энди Зафар Тўраевнинг ошиғи олчи деяверинг. Энди уни кўчаларда ҳамма танийди. Айниқса, зарафшонликлар уни бошларига кўтариб юриши табиий ҳол. Чунки жамоани олий лигада қолишини таъминлаш ҳам мардлик саналади. Энди бу футболчи “Қизилқум” билан “Олмалиқ” ўртасида талаш бўлса ажаб эмас. Балли, Зафар! Доимо омадингни берсин!   

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика