UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Амманда дурангга эришдик. Иордания - Ўзбекистон 1:1 Янгиликлар

Амманда дурангга эришдик. Иордания - Ўзбекистон 1:1

ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки ўйини доирасидаги Иордания - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси бўлиб ўтди.

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-офф дастлабки учрашуви.
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 1
:1 (1:1)
6 сентябрь. Амман (Иордания). "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 21:00
Ҳакамлар: Юичи Нишимура, Тору Сагара, Тошиюки Наги, Иида Жумпей (барчаси Япония)
Голлар: Мусаб Аллаҳам 29, - 1:0. Сервер Жепаров 35, - 1:1.
Иордания: 1.Амир Шафи, 5.Муҳаммад Мустафо, 6.Саид Муржан (7.Амир Диб, 80), 15.Шоди Абу Ҳашҳаш (8.Одаи Ал Саифи, 46), 19.Анас Бани Ёсин, 21.Муҳаммад Ал Думейри, 13.Ҳалил Зайд, 18.Ҳасан Абдулфаттох (14.Абдуллоҳ Диб, 59), 20.Мусаб Аллаҳам, 10.Аҳмад Ҳаёл, 11.Одай Заҳран.
Захира: 12.Лоаи Ал Амаирех, 22.Аҳмад Наввас, 2.Оуди Хадер Салим, 3.Муҳаммад Ал Жамал, 4.Баҳа Абдулраҳмон, 9.Аднан Сулаймон, 16.Монтхер Абу Амара, 17.Иброҳим Завахрех, 23.Аҳмад Салеҳ.
Ўзбекистон: 1.Муроджон Зуҳуров, 22.Ислом Иномов, 2.Егор Кримец (20.Ислом Тўхтахўжаев, 40), 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 17.Санжар Турсунов (14.Жамшид Искандеров, 87), 9.Одил Аҳмедов, 18.Темур Кападзе, 6.Жасур Ҳасанов (каттаси), 8.Сервер Жепаров (с), 11.Баҳодир Насимов (10.Улуғбек Бақоев, 65).
Захира: 12.Элдорбек Суюнов, 21.Александр Лобанов, 3.Шавкат Муллажонов, 4.Владимир Козак, 7.Дилшод Жабборов, 13.Олег Зотеев, 15.Игорь Сергеев, 16.Жасур Ҳасанов (кичиги), 23.Акмал Шораҳмедов.
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 14,
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Делавар (Баҳрайн)
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур)



  Матнли трансляция


90+4 дақиқа. Ўйин якунланди 1:1. Барча масала Тошкентда ҳал бўлади.
90+1 дақиқа. Майдон эгалари яна бир вазиятга эга бўлишди, аммо ҳайриятки тўп дарвозага кирмади.
90 дақиқа. Ўйинга тўрт дақиқа қўшиб берилди
89 дақиқа. Иорданиянинг хавфли ҳужуми. Аммо Одаи Ал Саифининг йўллаган зарбаси йўлига Анзур Исмоилов қайтарди
87 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Санжар Турсунов ўрнига Жамшид Искандеров майдонга ттушди. Дебют!
85 дақиқа. Санжар Турсунов бу сафар жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба берди, тўп дарвозага аниқ борди, аммо дарвозабон ўз ўрнида.
84 дақиқа. Сервер навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Яна ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди, энди нариги қанотдан бурчак тўпи...
83 дақиқа. Хавфли вазият! Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини Жепаров дарвозага йўллади. Тўп Шафининг қўлларига бориб тушди.
82 дақиқа. Вакилларимиз ҳужумга ўтишди, Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпига Санжар Турсунов ета олмади.
80 дақиқа. Майдон эгалари бурчак тўпи тепишади. Муроджон Зуҳуров тўпни қайтарди.
79 дақиқа. Ўзгариш. Иордания. Саид Муржан ўрнига Амир Диб майдонга ттушди
76 дақиқа. Иордания жарима тўпига эга бўлди, ҳаволатиб узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб юборишди
75 дақиқа. Навбатдаги бурчак тўпини Жепаров амалга ошириб берди. Унинг узатган тўпини Темар Кападзе боши билан дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
73 дақиқа. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Жепаровнинг бурчакдан тепган тўпини эса ҳимоячилар қайтаришди
69 дақиқа. Иорданиянинг ҳужумлари кескинлашиб бормоқда. Бу сафар Ислом Тўхтахўжаев хавфни бартараф қилди
66 дақиқа. Жепаров жарима тўпини амалга оширди. Сўнгра Ҳасанов бурчак тўпи ишлади ва унинг ўзи бурчак тўпини ноаниқ йўллади
65 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Баҳодир Насимов ўрнига Улуғбек Бақоев майдонга тушди
64 дақиқа.
Бурчак тўпини дарвозабон қайтариб юборди, қарши ҳужумдан сўнг энди Зуҳуров ўзини кўрсатди
63 дақиқа. Санжар Турсунов тўп учун охиригача курашди ва бурчак тўпи ишлаб олди
62 дақиқа. Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 16890 томошабин келди
61 дақиқа. Майдон эгалари ҳисобдан қониқмай ҳужумга ўтишмоқда, Аҳмад Ҳаёлнинг зарбаси Исмоиловга тегиб майдонни тарк этди.
60 дақиқа. Ўзгариш. Иордания. Ҳасан Абдулфаттох ўрнига Абдуллоҳ Диб тушди
56 дақиқа. Иорданияликлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди.
55 дақиқа. Тўп асосан майдон марказида ушлаб турилибди.
51 дақиқа. Санжар Турсунов бу сафар ўнг қанотдан дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Энди нариги қанотдан бурчак тўпи тепилади.
50 дақиқа. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Бани Ёсинга теккан тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
49 дақиқа. Майдон эгалари жарима тўпини амалга оширишди, Зуҳуров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Ҳалил Зайд ноаниқ тарзда дарвозага йўллади
48 дақиқа. Иккинчи бўлимни майдон эгалари ҳужумлар билан бошлашди
46 дақиқа. Ўзгариш. Иордания. Шоди Абу Ҳашҳаш ўрнига Одаи Ал Саифи тушди
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди

45+3 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1. Танаффус.
45+2 дақиқа. Аҳмедовнинг навбатдаги рейди жарима майдони ёнида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. Кейинги ҳужумда Жепаров 25 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади, яна дарвозабон ўзини кўрсатди.
45+1 дақиқа. Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва тўпни Амир Шафи эгаллаб олди.
45 дақиқа. Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.
44 дақиқа. Зуҳуров жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни эгаллаб олди.
43 дақиқа. Иордания бурчак тўпига эга бўлди. Ал Думейри тўп ёнида.
41 дақиқа. Жасур Ҳасановнинг кучли ва аниқ зарбасини Шафи қайтаришга эришди.
40 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Егор Кримец ўрнига Ислом Тўхтахўжаев майдонга тушди.
39 дақиқа. Егор Кримец жароҳат олди ва майдонни тарк этмоқда...
36 дақиқа. Жепаров тўпни қанотдан олдинга ўтган Ҳасановга оширди, Жасур эса тўпни яна Сервернинг ўзига қайтарди. Жамоамиз сардорининг кучли зарбасини Амир Шафи қайтарди, бироқ тўп барибир дарвозага бориб тушди 1:1!
35 дақиқа. ГООООООООООООООЛ. 1:1. СЕРВЕР ЖЕПАРОВ
33 дақиқа. Жасур Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди...
30 дақиқа. Иорданиялик уч футболчи ҳимоячиларимизни осонлик билан доғда қолдирди, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Мусаб Аллаҳам дарвозани ишғол қилди - 1:0.
29 дақиқа. ГОЛ. 1:0. Мусаб Аллаҳам
26 дақиқа. Жасур Ҳасановнинг пасидан сўнг Баҳодир Насимов дарвозага зарба берди, бироқ тўп жуда ҳам ноаниқ кетди ва ён чизиғини кесиб майдонни тарк этди
24 дақиқа. Иккала жамоа майдон марказида кетма-кет тарзда тўп йўқотишди. Бу эса Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган ноаниқ зарбаси билан тугади.
20 дақиқа. Иорданиянинг қарши ҳужуми вақтида Ислом Иномов жарима майдони ёнида рақибни йиқитди, белгиланган жарима тўпини Ҳалил Зайд амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.
18 дақиқа. Аҳмедов тўпни эгаллаб олиб олдинга интилди. Вакилларимизнинг ҳужуми давом этади.
15 дақиқа. Жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Сўнгра Одай Заҳран Жасур Ҳасановга нисбатан ҳужумда қўпол ўйнади.
14 дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов.
12 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Шафи тўпни эгаллаб олди.
11 дақиқа. Хавфли вазият!!! Майдон марказидан Аҳмедов томонидан йўлланган зарбани Амир Шафи майдон ташқарисига чиқариб юборди! Тўп айнан майдон марказидан дарвозага йўлланганди.
10 дақиқа. Илк дақиқаларда вакилларимиз устунликка эгалар.
7 дақиқа. Хавфли вазият! Жепаровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
5 дақиқа. Жепаров бурчак тўпини ноаниқ амалга оширди.
5 дақиқа.
Яна Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячилар қайтаришди. Бурчак тўпи.
4 дақиқа.
Жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди.
3 дақиқа.
Санжар Турсуновга нисбатан қўпол ўйнашди. Чамаси 30 метрлардан жарима тўпи. Тўп ёнида Жепаров.
2 дақиқа. Ён чизиқдан ташлаган тўп учун Баҳодир Насимов интилди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
1 дақиқа. Жасур Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
21:03. Ўйин бошланди!
21:00. Иордания давлат мадҳияси.
20:58. Ўзбекистон давлат мадҳияси!
20:55. Жамоалар майдонга тушиб келишди.
20:15. Иорданиянинг ҳам таркиби аниқ.
19:48. Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби маълум бўлди.



ЯНГИЛАШ       WAP ЯНГИЛАШ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика