10 aug 15:18
News

Амир Абдулраҳмон "Арсенал" машғулотларига бормади

БАА миллий терма жамоаси ва "Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси, Осиёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган Амир Абдулраҳмонни Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз машғулотларида синаб кўриш истагини билдирганди.

Бироқ бунга Ал Айн шаҳри жамоаси раҳбарияти розилик билдирмаган. Улар мазкур ярим ҳимоячи ўзини машғулотларга бориб кўрсатиш савиясидан ўтиб бўлган футболчи деб лондонликларга жавоб қайтаришган. "Амир халқаро учрашувларда ўз маҳоратини намойиш этиб бўлган. Сизда унга ва клубга аниқ таклиф бўлса, мурожаат этишингиз мумкин", дейилади баёнотда.

Ушбу футболчи БАА олимпия терма жамоаси сафида Олимпиадада, шунингдек, миллий терма жамоа ва клуби таркибида ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Абдулраҳмонни Осиёдаги энг яхши плеймейкерлардан бири сифатида эътироф этишмоқда.

Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook