UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Бугун 17:00. Сурия - Ўзбекистон   15 00:45Арсен Венгер: «Санчес ва Озил билан шартномаларини узайтиришни ёзга қолдирди»  4 00:25Эшли Коул: «Ҳамон «Арсенал»нинг устидан кулаяпман»  2 23:52Кьеллини "Ювентус" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирмоқчи  0 23:35"Барселона" "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  12 23:15Ибрагимович: «Гвардиола жамоаларига қарши ўйинлар мен учун ўзгача аҳамият касб этади»  6 22:53«Марсель» «Валенсия» ҳимоячиси Абденнурга қизиқиб қолди  1 22:32«Милан» ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 22:15Деян Журжевич Қатар – Эрон учрашувини кузатиш учун Доҳага етиб борди   36 22:00Жанубий Корея қишки Олимпиадага қандай тайёрланмоқда? ФОТОРЕПОРТАЖ  1 21:50Андижонлик ишқибозлар диққатига!  11 21:32Алекс Сандро "Челси" футболчисига айланиши мумкин  3 21:08Эден Азар: "Месси ёки Роналду каби бўлишни истамайман"  13 20:46Жон Стоунз: "Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман"  2 20:21Бернардески ва Габбьядини март ойида Италия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди  2

05 авг 16:07
Янгиликлар

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз"

“Нефтчи” иккинчи даврани омадли бошлади. Жамоа кеча ўзи учун бироз ноқулай рақиб бўлган “Шўртан”ни қабул қилди.
Учрашувда Отабек Исроиловнинг дубли фарғоналикларга уч очко келтирди. Мазкур ўйиндан сўнг, фарғоналиклар устози Амет Меметнинг фикрларини тингладик.

- Амет Абдуллаевич, аввало жамоангизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Учрашув ҳусусида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин жуда мураккаб кечди. Қандай бўлмасин стадионга келган мухлисларимизни хурсанд қилмасак бўлмасди. Шунинг учун натижага кўрсатишга мажбур эдик. Бунинг уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли.

Бугун жамоам ўз ўйинини тўлиқ кўрсатди дея олмайман. Давралар оралиғида таркибимизга бир қатор янги футболчиларни жалб этдик. Уларнинг олдинги ўйинчилар билан тўлиқ тушуниб кетишлари учун озгина вақт керак бўлади.

Тошкентда ташкил этилган йиғин давомида бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Ана шу ўйинларда йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Олдинда қилинадиган ишлар кўп ҳали. Ўйлайманки, вақт ўтгани сари, турдан-турга ўйинимиз янада шаклланиб боради.

Бугунги ўйинда оптимал таркибни туширишни имкони бўлмади. Албатта, бунга бир қатор ўзига хос сабаблар бор. Хусусан, Бахтиёр Ёқубов ва Ғулом Ўруновда жароҳат мавжуд. Ёқубов қанотда тезкор ҳаракатлари билан доим ижобий таассурот қолдириб келган. Ўрунов эса Пахтакорда марказий ярим ҳимояда барқарор ўйин намойиш этган. Ҳар иккаласи ҳам маҳоратли футболчилардир. Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Ғуломни шерлардан трансферини тўлиқ сотиб олдик. Эндиликда футболчи Нефтчига тегишли.  

Умуман олганда, ҳозирги таркибимиздан қониқиш хосил қилмоқдаман. Айниқса, дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Бугунги ўйинда дарвозамизни қўриқлаган Ғайрат Ҳасановни маҳоратли посбон деб биламан.

Чемпионатни кучли олтиликда якунлашга ҳаракат қиламиз. Учликдаги жамоалар билан ўртамиздаги очколар фарқи кўп. Лекин биз ҳар бир ўйинда очко жамғариб, имкон қадар юқори ўринни банд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди
ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия –...  182
Испания. «Барселона» 10 киши бўлиб қолган «Валенсия»ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 28-турида «Барселона» «Валенсия»дан устун...  72
ВИДЕО. Ўтган йил Сурияни қандай мағлуб этгандик?
2016 йил 1 сентябрь санасида Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинда...  69
Сурия билан ўйинга бир кун қолди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашувига бир кун...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: