UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0

Алишер Холиқовнинг футбол шинавандаларига совғаси Янгиликлар

Алишер Холиқовнинг футбол шинавандаларига совғаси

Навоий истеъдодларга бой шаҳарлардан. Бугун мамлакатимизнинг турли жамоаларида тўп сураётган кўплаб футболчиларни бунга мисол келтириш мумкин.
Ўз фаолиятини “Зарафшон”, “Қизилқум” футбол клубларида бошлаб, кейинчалик “Бухоро” (2006-2007 йй), “Нефтчи” (2008-2012 йй) жамоаларида давом эттирган моҳир ҳужумчи Алишер Холиқовни ҳозирда юртимизда танимайдиган, билмайдиган мухлис топилмаса керак.
 
Айни пайтда у ўзининг жонажон “Қизилқум” жамоасида тўп тепмоқда. Ҳозир гап унинг қаерда ва қандай ўйнаётгани хусусида эмас. Футболимиз тараққиётига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келаётган Алишер шу йил хайрли бир ишни бошлаганди. Ўзи истиқомат қилаётган шаҳар — Навоийда қаровсиз ётган ҳудуддан ер олиб, у ерда сунъий қоплама мини футбол майдони барпо этишга қарор қилди. Натижада Алишернинг фикрини дўстлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари қўллаб-қувватлашди. 
 
2 ноябрь куни шаҳарнинг “Ғалаба” шоҳкўчасида Алишер Холиқов ташаббуси билан қуриб битказилган янги футбол майдонининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда вилоят футбол фахрийлари, соҳа мутасаддилари, “Қизилқум” футбол клуби аъзолари, футбол шинавандалари иштирок этди.
 
— Алишер камтар ва камсуқум йигит, — дейди Навоий вилоят футбол федерацияси вице-президенти Мурод ака Худоёров. — Унинг хайрли ишидан айниқса, футбол мухлислари боши осмонга етди. Жойларда бу каби сунъий қопламали футбол майдонлари кўпайгани ёшларимиз учун  катта қулайлик яратади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика