UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  10 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Алишер Никимбаев: “Ҳар бир мусобақа киши учун катта тажриба майдони” Янгиликлар

Алишер Никимбаев: “Ҳар бир мусобақа киши учун катта тажриба майдони”

17 ёшгача футболчилар ўртасида БААда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик авжига чиққан бир пайтда, ЖЧнинг мусобақалар ва матбуот ишлари бўйича менежери Алишер Никимбаев билан ташкилий масалалар бўйича суҳбатлашдик.

Табиийки саволлар мутахассис фаолият олиб бораётган бўлим ҳақида берилди.

– Аввало БААда ОАВ учун яратилаётган шарт–шароитлар ҳақида айтсангиз...

– Шароитлар яхши. Матубот учун кўп нарса қилиняпти. Ҳар бир матбуот анжуман юқори савияда ўтказилиши борасида режалар ишлаб чиқилган. Ҳеч қайси инспекция, учрашув ёки мажлис матбуот вакилларисиз ўтказилмайди.

– Туркиядаги ЖЧда ОАВга катта эътибор қаратилмади. Исталган пайтда матбуот анжумани жойлари ўзгарди. БААда ўзининг аниқ дастури борми?
– Биз бу вазиятларни Туркияга бориб ўрганиб чиққандик. Ўзбекистон ва Уругвай терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманини стадиондан меҳмонхонага кўчирилгани ҳакида хабаримиз бор. Ҳозирча режа бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧдаги ҳамма ўйинолди матбуот анжуманлари стадиондаги пресс–конференция хоналарида ўтказилиши лозим. Барча стадионларда матбуот вакиллари учун ишлаш учун имконият бор, лекин меҳмонхоналар бундай шароитга эга эмас. Аммо иккита матбуот анжумани меҳмонхонада ўтказилиши режалаштирилмокда. Иккаласи ҳам расмий матбуот анжуманлари бўлиб, булар очилиш маросимига бағишланган анжуман ва финал учрашувидан аввалги ФИФА ва ташкилий қўмитанинг расмийлари билан йиғилиш. Ҳар икки тадбир Абу–Дабидаги “Фэйрмонт” меҳмонхонасида ўтказилиши режалаштирилган.

– Бугунги кунга келиб нечта ОАВ ходими медиа рўйхатдан ўтди ва қайси давлат вакиллари кўпчиликни ташкил этяпти?
– 200га яқин матбуот вакиллари аккредитация талаб қилишди. Бу сон яна 200 нафарга кўпайиши кутилмоқда. Бир нарсани тушунтиришим лозим, ЖЧ учун матубот аккредитацияни олиш унчалик осон эмас. Биринчидан, журналист ФИФАнинг рўйхатида бўлиши керак. Иккинчидан, ФИФАдан рухсат олган журналистлар ташкилий қўмитага ўзларининг паспорт нусхаларини ва фотосуратларини жўнатишлари лозим. Такшилий қўмита ҳамма журналистларни маҳаллий хавфсизлик хизмати орқали текшириб якуний рухсатни бериши керак.

– ОАВга яратилган шароитлар барча шаҳарларда бир хилми?

– Бир хил бўлмаслиги аниқ. Масалан, Абу–Дабидаги “Муҳаммад бин Зайд” стадионида журналистлар учун 280та жой бор. Фужайрада эса 50та ўриндиқ бўлади холос. Яна битта фарқ: Фужайра ва Дубайда матбуот анжумани ва матбуот маркази хоналари бир. Қолган стадионларда эса алоҳида хоналар мавжуд.

– Рўйхатдан ўтган журналистлар учун еттита шаҳарни бирлаштириб турувчи махсус транспорт йўлга қўйиладими? Туркияда журналистлар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишди.
– Автобуслар фақат шаҳарнинг ўзида қатнайди. ФИФА ажратган меҳмонхоналардан стадионга бепул транспорт воситаси бўлади. Шаҳарлараро транспорт ажратилмаган.

– Шахсий фикрингиз, бугунги кунда Ўзбекистондаги турли ОАВларда фойда бор аммо муҳим ўйинлар ёки катта мусобақаларга бирон-бир ташкилот ўз ходимини аввалдан тайинлаб юбормайди. Ўхшаб қолса борди, бўлмаса йўқ. Мухбирга халқаро тажриба бериш ташкилот учун ҳам яхши–ку?

– Саволнинг ўзи мантиқий. Шахсан ўзим 1996 йилдан бери кўп маротаба нуфузли мусобақаларга бориб келаман. Ўшанда кўп сонли ҳамкасблар, мутахассислар билан учрашиб катта тажриба тўпладим. Нафақат мухбир, балки футбол клубларнинг ёки федерация ходимларининг бундай мусобақаларга келиши ўзлари учун айни муддао бўларди. Масалан, бугунги кунда ташкилий қўмитамизда Саудия Арабистони лигасининг маркетинг директори волонтёр сифатида ишлаяпти. Унга ойлик тўламаса ҳам, ўз ишини бажаряпти. Чунки унинг учун тажриба тўплаш пул топишдан муҳимроқ.

– Бизда асосан текинга олиб кетинг қабилида ЎФФга хат ёзишади. Бошқа давлат ОАВда бу қандай?
– Бунақаси жуда кам учрайди.

– Виза масаласига ойдинлик киритиб ўтсангиз, аккредитация виза ўрнига ўтадими?
– Йук, аккредитация виза ўрнига ўтмайди. Ҳар бир журналист виза масаласини ўзи ҳал қилиши керак.

– Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧларда ОАВ кўп ҳам фаол эмас, аммо катталар ўртасидаги ЖЧга талаб катта бўлади. Журналистларни тасдиқлаш чоғида ФИФА журналистни бошқа чемпионатларда ҳам фаол бўлганини инобатга оладими?

– Ҳа, албатта. Медиа канал шунинг учун тузилган. ФИФА журналистларнинг турли турнирларда иштирокини инобатга олиши аниқ.

– Сиз собиқ журналист сифатида ташкилотчиларга қандай вазифаларни бажариш лозимлигини айтдингиз ва улар бу ишларни амалга оширишяптими?
– Ҳа, мен аввалги йилларда орттирган тажрибамни ҳамкасблар билан ўртоқлашяпман ва бугунги кунгача ҳаммамиз турнирни юқори савияда ўтказиш учун керакли ишларни амалга оширяпмиз.

– Умумий олганда, БАА ўз режасини тўлиқ амалга ошира олдими?
– 100 фоиз бўлмаса ҳам, 95 фоиз амалга оширилган.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика