UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  3 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  3 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  21 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14

Алибобо Раҳматуллаев: Машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: Машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни пайтда Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Амирликларда ўтаётган машғулотларда Миржалол Қосимов қўл остида 25 нафар футболчи шуғулланяпти. Йиғин таассуротларини билиш мақсадида ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевни қисқача суҳбатга тортдик.

- Алибобо, Дубайдаги йиғин қандай ўтмоқда?
- 18 январь куни тушлик пайтида Дубайга етиб келдик ва ўша куннинг ўзидаёқ илк машғулотимизни ўтказдик. Ҳозирги кунда ҳар бир машғулот биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Жамоамизга янги футболчилар таклиф қилинган. Шунингдек, ёшлар таркибидан ҳам бир неча иқтидорлар асосий жамоага жалб этилган. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаш учун ҳам алоҳида юкламалар оляпмиз. Машғулотлардаги ҳозирги қийинчиликлар албатта мавсум давомида бизга ўз фойдасини беради.

- Таркибга қўшилган янги футболчилар ҳақида нима дейсиз?
- “Бунёдкор” – аҳил жамоа. Шу боисдан ҳам сафимизга келган янги футболчилар жамоага тезда мослашиб кетишди, деб бемалол айта оламан.

- Дубай сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказилди. Айтингчи, бу икки ўқув-машғулот йиғинлари ўртасида қандай фарқ бор?
- Аввало об-ҳаво борасида катта тафовут бор. Шунингдек, Тошкентда суъний майдонда шуғулланган бўлсак, Дубайда табиий чимда тўп тепяпмиз. Энг асосийси, машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда. Мураббийларимиз босқичма-босқич футболчиларга юкламалар беришиб, бизни мавсумга тайёрлашмоқда. Қолаверса, Дубайдаги йиғинимиз доирасида кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Кучли жамоаларга қарши кечадиган назорат учрашувлари бизга тажриба беради.

- 2014 йилги мавсум олдидан шахсан ўзингиз учун қандай режалар туздингиз?
- Албатта, энг яқин танқидчим бўлган – отам билан маслаҳатлашиб, ўз олдимга мақсадлар қўйганман. “Бунёдкор” таркибида рақобат кучли. Шундай экан машғулотларда астойдил меҳнат қилиб, асосий таркибга киришни истайман. 2014 йил яна бир карра Ўзбекистон чемпиони бўлишни ва мамлакат кубогини ўзимизда сақлаб қолишни хоҳлайман. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида муносиб иштирок этиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика