UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   0 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  377 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  17 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Али Ал Ҳабси: “Пол Ле Гуэн ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширди” Янгиликлар

Али Ал Ҳабси: “Пол Ле Гуэн ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширди”

Уммон терма жамоаси юртимизга келиб иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар иккаласида ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биласиз, бу жамоани 2011 йилнинг ёзидан бери франциялик мутахассис Пол Ле Гуэн бошқармоқда. Хўш, ўз вақтида “Лион” билан кетма-кет уч марта Франция чемпионлигини қўлга киритган мураббий келганидан сўнг терма жамоада нима ўзгарди? Бу саволга жавоб олиш мақсадида Уммоннинг энг машҳур футболчиси, Англиянинг “Уиган” клуби дарвозабони Али Ал Ҳабсига юзландик.

“Пол Ле Гуэн - европалик мутахассис. У кўплаб катта ўйинларни кўрган ва кучли жамоаларда ишлаган. Мана деярли уч йилдан бери терма жамоамизни бошқариб келмоқда. Пол Ле Гуэн келганидан сўнг нима ўзгарди? Мураббий аввало терма жамоага ёшларни таклиф қилди ва футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини ошириш учун астойдил ишлади”.

“Терма жамоамизнинг жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлади. Менимча, бу мураббий билан Австралиядаги Осиё Кубогида гуруҳдан чиқа оламиз. Пол Ле гуэн бизга доим яхши ўйнашимиз кераклигини айтади, у ҳар бир футболчининг имкониятларини билади”, - дейди “Уиган” клубини ҳимоя қилаётган Али Ал Ҳабси.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика