UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  24 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  35 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  405 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32

Алексей Евстафеев: «Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади» Янгиликлар

Алексей Евстафеев: «Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Қатарга қарши саралашнинг сўнгги ўйинида шогирдлари майдонга фақат ғалаба мақсадида тушганликларини таъкидлади.
12 октябрь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2014 саралаш «А» гуруҳи доирасида Қатарга қарши сўнгги тур ўйинини ўтказди. Баҳс 2:1 ҳисобида Қатар фойдасига ҳал бўлди. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

«Аввало, Қатар ёшлар терма жамоасини бугунги ғалаба билан, шунингдек, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганликлари билан табриклайман. Бугун биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик, шунга қарамай, учрашув иккинчи таймида кўрсатган ўйинлари учун шогирдларимга миннатдорлик билдираман», - деди Евстафеев.

«Бугунги Интернет замонида футболчилардан бирор маълумотни яшириш қийин. Шунга қарамай, биз уларда «Иккинчи ўринни эгаллаб ҳам, финал босқичига чиқа оламиз», қабилидаги кайфият, фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳаракат қилдик, тегишли чораларни кўрдик. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, Қатарга қарши бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Ҳа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу ерда, саралаш гуруҳидаги бошқа рақиблари сингари, қисқа вақт оралиғида оғир, кўп ҳам ўткинчи бўлмаган ўйинларни ўтказди. Ушбу баҳслар терма жамоамиздаги аксарият футболчилар учун илк халқаро тажриба бўлди, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам халқаро тажрибага эга бўлишди. Бу келажакда улар фойдасига хизмат қилади», - деди Алексей Евстафеев.

«Биз саралаш босқичи учун олдимизга алоҳида мақсад қўйгандик – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш. Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади. Ўзбекистон терма жамоалари ҳар доим ўз олдига энг юқори мақсадларни қўяди. Финал босқичи мусобақаларигача ҳали кўп вақт бор, шундай экан, унга саралаш босқичидагига нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўриб, яхши натижалар кўрсатиш учун барча шароит бор», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика