Latest news

23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар4 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди2 22:39Филипе Луис сафдан чиқди6 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"14 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда5 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"45 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0 21:00Раньери йирик мағлубият учун айбни ўз зиммасига олди9 21:00Раньери: «Такое поражение - это моя вина»0 20:44Olamsport: Ҳасанбой Дўстматовга йилнинг энг яхши боксчиси бўлиши учун овоз берамиз!3 20:40Венгер: «„Арсенал“ предложит новые контракты Санчесу и Озилу»0

06 oct 21:55
News

Алексей Евстафеев: «Бизга кучли ҳаяжон халал берди»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Туркманистонга қарши саралашнинг илк ўйинида шогирдлари ҳаяжондан қутила олмаганликларини таъкидлади.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 6 октябрь куни Осиё чемпионати-2014 саралашидаги илк учрашувини ўтказди. Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Ал-Араби» стадионида бўлиб ўтган Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши 2-тур учрашувида Евстафеев шогирлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада ҳужумчи Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди.

«Ўйинимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, футболчиларимиз бутун ўйин давомида кучли ҳаяжон остида тўп суришди, улар ўйин давомида ушбу ҳаяжондан қутула олишмади. Айнан шу нарса бугун тўлақонли ўйин кўрсатишимизга халал берди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Туркманистонлик футболчилар ўйин давомида нисбатан қўпол ўйин кўрсатишди. Уларнинг ҳаракатларидан баъзи ҳолатларда ўзбекистонлик футболчилар жиддий жабр ҳам кўришди. Учрашув якунланиши арафасида эса навбатдаги қоидабузарлик учун Туркманистон ёшлари майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

«Бундан ташқари, ўйин давомида икки нафар ҳимоячимизни мажбуран алмаштиришимизга тўғри келди. Ушбу ҳолат ҳам Туркманистонга қарши ўйинда жамоамизнинг ўз ўйинини кўрсатишига қайсидир маънода йўл қўймади», - деди Алексей Евстафеев.

Учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб турди, кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бироқ Миржамол Қосимов, Азизбек Мамазоитов, Бобур Давлатов ва бошқаларга омад кулиб боқмаган бўлса, ҳужумчилар – Элдор Шомуродов ва Аслиддин Абдиев кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олишмади.

«Мен Туркманистон ёшлар терма жамоасининг хатолари ҳақида тўхталмаган бўлардим. Биз ўйин давомида гол уриш учун кўплаб қулай вазиятларни юзага келтирдик, бироқ улардан фойдалана олмадик – мана бу бизнинг хатоимиз бўлди», - ўзбекистонликлар устози.

«Туркманистон ёшлар терма жамоаси менга чарчагандек эмас, аксинча, Қатардаги шароит, об-ҳаво ва майдонга бизга нисбатан яхшироқ ва кўпроқ мослашгандек кўринди. Биз энди биринчи ўйинни ўтказдик, туркманлар эса бунгача бир марта ўйнаб, ғалаба қозониб бўлишганди. Умуман, биринчи турда Ўзбекистоннинг дам олгани, қайсидир маънода, фойдамизга ишлади. Биз рақибларимизнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тасаввурга эга бўлдик ва шундан келиб чиқиб ўз ўйинимизни ташкил этдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни 8 октябрь, сешанба куни Ҳиндистон ёшларига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook