UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  16 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Александр Волков: "Бундай мураббийга эга "Навбаҳор" хавфли эканини билардим" Янгиликлар

Александр Волков: "Бундай мураббийга эга "Навбаҳор" хавфли эканини билардим"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Александр Волков қатнашди.

- "Навбаҳор" бош мураббийини жуда яхши танийман. У футбол майдонида ҳақиқий жангчи эди. "Сепахон"га қарши ўйинда у оёғи деярли синган ҳолатда майдонда охиригача ўйнаганди. Шу боис бугун унинг шогирдларига қаршилик қилиш қийин бўлишини билгандик. Бу йил "Навбаҳор" буткул ўзгача жамоага айланди. Йигитлар охиригача ва бор кучлари билан ўйнашди, - дейди Александр Волков.

- Хайрулла Каримов кўп қизил олаётгани ҳақида нима дея оламан? "Манчестер Юнайтед"да Рой Кин деган футболчи бўларди, у ҳам кўп қизил оларди, лекин ҳар ўйинда майдонга тушаверарди. Хайрулланинг тажрибаси бизга керак.

- "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда албатта ўзгаришлар бўлади. Аммо улар ҳақида ҳозир айта олмайман. Бундан ташқари ўша ўйин куни қайси футболчи тайёр бўлишига кўп нарса боғлиқ.

- Ўйинда тез фикрлар жуда муҳим жиҳат саналади. Бунинг устида ишлаяпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика