Latest news

12:43Тевес: "Хитой клубига ўтишим ёки фаолиятимни якунлашим мумкин"0 12:43Тевес: могу перейти в китайский клуб, но могу и завершить карьеру0 12:35EPLMANAGER: Янги имкониятдан фойдаланинг4 12:12"Шапекоэнсе" логотипидаги 3 та сариқ юлдуз ўрнини битта оқ юлдуз эгаллайди1 11:56"Боруссия" ва "Рома" Дзагоев учун курашади2 11:53«Боруссия» Д и «Рома» поспорят за Дзагоева0 11:41"Бунёдкор": Сергей Лушан ўзини яхши ҳис қиляпти6 11:33Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Нафис" - "Максам-Чирчиқ" 4:51 11:25Жозе Моуриньо жамоалари гуруҳ босқичида қолиб кетмаган4 11:10Неймар: "Барселона"га нима бўлганини билмайман"7 11:10Неймар: не знаю, что произошло с «Барселоной»0 10:46ЕЧЛ. Испан жамоаларининг 1/8 финалдаги тахминий рақиблари14 10:34АПЛ. Чемпионатда ким тўпурар?14 10:15"Реал" "Боруссия" ҳужумчиси Дембелени харид қилишга уриниб кўриши мумкин4 10:15«Реал» может попытаться приобрести нападающего «Боруссии» Д Дембеле0

17 aug 12:19
News

Александр Токов: “Ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик ”

“Оқ-тепа” – “Машъал” учрашуви якунлангач жамоамиз устози Александр Султанович Токов билан суҳбатлашдик.


- Албатта мазкур беллашув биз учун осон кечмаслигини аввалдан маълум эди. Сабаби аён, “Машъал” 1-лиганинг энг етакчи клуби, қолаверса, олий лигага ҳам чиқишга асосий даъвогар жамоадир. Буни улар биз билан бўлган баҳсда ҳам амалда исботлашди.

Рақибнинг жисмоний ва функционал тайёргарлиги ҳамда ўйин ташкил қилиши юқори даражада эканлиги сезилиб турди. Бундан ташқари, “Машъал” сафида олий лига ҳавосидан баҳра олган тажрибали ўйинчилар тўп суришади. Лекин биз шу куни ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилдик. Ўйлаган режаларимизни барчасини амалга ошира олдик.
 
Холис айтадиган бўлсам, меҳмонлар биздан фақат атлетизм борасида устунлик қилди, Қолган барча жабҳаларда улар билан тенгма-тенг ўйнадик, ҳатто айрим вазиятларда устунликка ҳам эришдик. Беллашув давомида иккала жамоада ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун жуда кўп имконият бўлди дея олмайманку, аммо кам ҳам бўлмади. Биз иккита вазиятни голга айлантириб, ғалаба нашидасини сурдик.
 
Биз ҳар доимги ўйинимизни намойиш этдик. Яъни, тўпни кўпроқ назорат қилган ҳолда, рақибни тўпсиз қолдириб, ўйинда устунликка эришишга ҳаракат қилдик. Аҳамиятлиси, ўйинимиз кутилганидан-да, яхшироқ чиқди. Айниқса, комбинацион ўйин ташкил қилишда рақибдан устунлик қила олдик, деб ўйлайман. Рости, мен мағлубият ҳақида умуман ўйламадим. Чунки мағлубият тўғрисида ўйлайдиган бўлсангиз футбол ўйнамаган маъқул. Тўғри, рақиб тажрибали, аммо футболда ютиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ.
 
Гарчи “Машъал” ҳисобни очган бўлса-да, ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Сабаби, биз шунга лойиқ ўйин намойиш этаётгандик. Яна айтишим мумкинки, иккинчи голни сал олдинроқ уришимиз мумкин эди. Ҳисоб 1:1 кўриниш олиб турганида бизда бир йўла иккита вазиятдан фойдалана олмадик. Насиб қилган экан, учинчиси голга айланди ва ғалаба қозондик.
 

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook