UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  17 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3

Александр Оника: «Локомотив»даги шароитлар аъло даражада» Янгиликлар

Александр Оника: «Локомотив»даги шароитлар аъло даражада»

Давралар оралиғида Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз сафига бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.
Кўп йиллар давомида «Пахтакор» жамоасида фаолият кўрсатган Илхом Суюнов, бир неча мавсумдан бери «Олмалиқ»да ишончли ўйинлар намойиш этиб келаётган Евгений Гоголь, 1-давра ўйинларини ижара асосида «Гулистон»да ўтказган ярим ҳимоячилар Иброҳим Рахимов ва Собир Усмонхўжаев шулар жумласидан. Шунингдек, жамоа ўз сафига молдовалик Александр Оникани ҳам қўшиб олди. Ўзбекистон чемпионати баҳсларида илк маротаба иштирок этаётган бўлишига қарамай молдовалик стоппер ўзининг ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди. Айниқса, Ўзбекистон кубоги-2013 баҳсларининг ярим финал дастлабки ўйинида Ониканинг майдон марказидаги ақлли ўйини натижасида «Локомотив» ўзи учун қониқарли натижани қўлга киритди, дейиш мумкин. Шу муносабат билан Александр Оникадан клуб сайти учун эксклюзив интервью олдик.

- Александр, аввало «Локомотив» оиласига хуш келибсиз! Ўзбекистонда пайдо бўлишингиз тарихини сўзлаб берсангиз...
- Мавсум тугагач, «Шериф» билан шартномамни бекор қилдим. Бироздан кейин менга агентим Ўзбекистон клубларидан чорлов бўлаётгани ҳақида айтиб қолди. Бу ерга келишдан олдин бундан икки-уч йил аввал Ўзбекистонда тўп сурган ҳамюртим Коля Минчев билан ҳам маслаҳатлашдим. У Ўзбекистонда футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилиши, чемпионатда ҳам рақобат анча юқори эканлиги, чемпионлик ва совринли ўринлар учун 4-5та жамоа баҳс олиб бориши, қолаверса Тошкентнинг жуда чиройли шаҳарлиги ҳақида гапириб берди.

- Ўзбекистон чемпионати, хусусан «Локомотив» футбол клуби ҳақида қандайдир маълумотга эгамидингиз?
- Йўқ, «Локомотив» жамоаси ҳақида эшитмагандим. Аммо, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган клублардан «Бунёдкор»да бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо, қолаверса машҳур мураббийлар Зико ва Сколариларнинг фаолият олиб боришганини билардим холос.

- Хўш, «Локомотив» клубидаги шароитлар сизга маъқул келдими?
- Албатта. Бу ерда барча шароитлар яратилган. Жамоада малакали мураббийлар штаби фаолият кўрсатмоқда. Стадиондаги шароитлар ҳам аъло даражада. Менга айниқса майдон ҳолати ёқди. Очиғи, Ўзбекистонда шундай яхши футбол майдонлари бор, деб ўйламаган эдим. Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Ҳозирча иккита ўйинда иштирок этдим ва менга ҳар икки стадионнинг ҳолати жуда ёқди. Бизнинг Молдовада бундай майдонларни учратиш амри маҳол.

- Ҳозирча Ўзбекистон чемпионати ва кубогида биттадан ўйин ўтказдингиз ва ҳар икки мусобақада айнан сўнгги йилларда ўзбек футболида байроқдорликни қўлга олган «Бунёдкор»га қарши тўп сурдингиз. Рақиб жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Яхши шаклланган жамоа. Таркибдаги футболчиларнинг ҳам маҳорати чакки эмаслиги кўриниб турибди. Уларга қарши тўп суриш қийин кечди, айниқса иккинчи ўйинда бу яққол кўзга ташланди. Дастлабки ўйинда анча яхши ҳаракат қилгандик. Бироқ, якунда ғалабани сақлаб қололмадик. 2-0 ҳисобида олдинда бораётганимизда ҳам бизда тўп киритиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Айниқса, Нагаев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Айнан шу ҳолат ўйинга жиддий таъсир кўрсатди. Атиги икки дақиқа ичида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шундай кейин ҳам бизда ғалабани юлиб кетиш учун қулай имконият юзага келганди. Афсуски, вазиятдан фойдалана олмадик. Балки бу ҳам яхшиликкадир. 2-0 ҳисобини сақлаб қолганимизда эҳтимол жавоб ўйинига жиддий ёндошмаслигимиз ва бунинг натижасида панд еб қолишимиз ҳам мумкин эди. Энди жавоб учрашувига ҳам жиддий ёндошамиз, чунки «Бунёдкор»дек рақибга қарши ўйинда икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олиш бу ғалабани кафолатламаслигини яхши ибламиз.

- Нима сабабдан ўша ўйинни охиригача давом эттира олмадингиз...
- Ҳа, ҳавонинг ўта иссиқлиги менга таъсир кўрсатди. Майдонга чиққач организмимда қандайдир ўзгаришлар бўлаётганини, вужудимдан қанақадир иссиқлик чиқаётганини сездим. Танаффусда жамоамиз шифокори берган дорини истеъмол қилгач, ўзимга келдим. Аммо, мураббийлар мени алмаштиришга қарор қилишди.

- Илгари ҳам шундай иссиқ об-ҳаво шароитида тўп суришингизга тўғри келганми?
- Йўқ. Молдовада ҳарорат 30-35 даража иссиқ бўлса, буни биз иссиқ ҳаво деб атаймиз. Аммо, Ўзбекистонда кундузи кўчага чиқиб бўлмайдиган даражада иссиқ бўлишини асло кутмагандим.

- Сизни Молдова терма жамоаси йиғинига жалб қилишди. Уйга қачон йўл оласиз?
- Мен Молдова терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатидан ўрин олгандим. Аммо терма жамоа мураббийлари якунда бошқаларга имкон беришини маълум қилишди. Шу сабабли бу сафарги йиғинда иштирок этмайман. Лекин сентябрь ойида Англия термасига қарши кечадиган расмий ўйинга таклиф оламан, деган умиддаман. Бу энди кўп жиҳатдан «Локомотив»да қандай тўп суришимга боғлиқ. Умид қиламанки, янги жамоам сафида муносиб тўп суриб, терма жамоа мураббийлари эътиборига тушаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика