Latest news

03:10ЕЧЛ. "G" гуруҳи: "Порту" "Лестер" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, Бельгияда эса "Копенгаген" ғолиб бўлди0 03:02ЕЧЛ. "F" гуруҳи: "Реал" гуруҳ ғолиблигини "Боруссия"га ютқазди, "Легия" эса "Спортинг"дан устун келди0 02:56ЕЧЛ. "E" гуруҳи: "Байер" "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Европа лигаси "чипта"си учун курашда эса "Тоттенхэм" ғолиб0 00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180 00:10ЕЧЛ. "Реал" Дортмунд қаршилигини енга олмади, "Лестер" "Порту" томонидан тор-мор этилди ва бошқа натижалар74 23:55Матич машғулотларга қайтди5 23:30Olamsport: Жордан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланувчи спортчи, Файзиевда ғалаба ва бошқа хабарлар0 23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда8 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси25 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи21 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди5 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0 21:40«Лестер» «Порту»га қарши иккинчи таркиби билан ўйнамоқчи14 21:40«Лестер» сыграет с «Порту» вторым составом0

02 sep 11:40
News

Александр Оника: "Энди фақат Чемпионлик ҳақида ўйлаймиз"

Чемпионлик учун астойдил курашаётган “Локомотив” клуби иккинчи даврада ўз таркибига молдавиялик легионер Александр Оникани қўшиб олганини мухлислар яхши билишади.

Бу футболчи темирйўлчилар сафига қўшилган заҳоти асосий таркибда ўйнаб келмоқда ва ҳозирча ёмон таассурот қолдирмаяпти.

Хабарингиз бор, “Локомотив” йил бошида россиялик Алан Кусов билан шартнома имзолаганди. Аммо Кусов жароҳатлар билан боғлиқ муаммо туфайли ўзини кўрсата олмади. Шу боис Ҳаким Фузайлов ёзги танаффусда жамоага Илҳом Суюнов ва Евгений Гоголдан ташқари молдавиялик Оникани ҳам таклиф қилди. Кусовдан фарқли равишда Оника жамоа ўйинига тез киришиб кетди. У Молдавияда “Шериф” ва “Дачия” каби етакчи клубларда тўп сурган. Шунингдек, Россия ва Украинада ҳам фаолият кўрсатган. Ўтган ҳафта темирйўлчилар “Бунёдкор”га ютқазиб қўйиб кубок баҳсидан чиқиб кетишди. Ана шу ўйиндан кейин модавиялик футболчидан газетамиз учун интерью олдик.

- Аввло суҳбатни “Бунёдкор” билан бўлган ўйин тўғрисидаги фикрларингиздан бошласак. Шу куни мағлубиятга нима сабаб бўлди?

- Иккита гол ўтказиб юборишимиз эвазига имкониятни бой бериб қўйдик. Олдинги чизиғимиз самарали ўйин кўрсатгани йўқ. Яъни, имкониятлардан фойдалана олмадик. Сафарда 2:2 ўйнаганимиз боис бизни 0:0 ёки 1:1 ҳисобидаги дуранглар ҳам қониқтирарди. Балки шунинг учун ҳам бироз хотиржам бўлгандирмиз. Албатта, яхши имкониятни эга бўла туриб ўз майдонингда мағлубиятга учраш аламли. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Фақат иккинчи бўлимда дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

- Шу куни жамоа ғалаба қозонишни мақсад қилганмиди ёки кичик ҳисобдаги дурангни сақлаб қолишни ўйлаганмидинглар?

- Мураббийимиз биринчи галда дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормасликни ва ҳужумда аниқ ўйнаб “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилишни уқтирганди. Айнан шу мақсадда майдонга тушгандик. Афсуски, бу кўрсатмаларни бажара олмадик. Энг муҳими бўлган ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлай олмадик. Бундан ташқари гол ҳам уриш насиб қилмади. Нима учун бундай бўлганига ўзимиз ҳам ҳайронмиз. Ваҳоланки, ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик.

- “Бунёдкор”га қарши аввалги иккита учрашувда иштирок этгандингиз. Кечаги баҳснинг ана шу ўйинлар билан қандай фарқли жиҳати бўлди?

- “Бунёдкор” футболчилари бир мунча фаолроқ ва якдиллик билан тўп суришди. “Жар”да ўтган дастлабки учрашувда биз мезбонларга нисбатан яхшироқ ўйнагандик. Ўша учрашувда биринчи таймдаёқ иккита гол ургандик. Ундан ҳам кўп тўп киритишимиз мумкин эди. Ана шу ўйинда биз ғалабага ҳақли эдик. Лекин омад “Бунёдкор”га кулиб боқди. Нима ҳам қилардик бу футбол.

- Мураббийлар сизга қандай кўрсатма беришганди, бирор-бир футболчига қарши алоҳида ўйнаш вазифаси юклатилмаганмиди?

- Йўқ, алоҳида бир ўйинчига бириктирилмагандим. Асосийси рақиб футболчиларига имкон бермаслик эди. Қўлимдан келганча ҳаракат қилдим.

- “Локомотив” финалда чиқа олмади. Айни пайтда жамоада кайфият юқори бўлмаса керак?

- Албатта, мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Ўйиндан кейин жума куни йиғилган бўлсак, икки кундан бери йигитларда кайфият яхши эмас. Чунки жамоа олдига нафақат чемпион бўлиш, балки кубокни қўлга киритиш вазифаси ҳам қўйилганди. Аммо бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Шунга қарамай, ҳаёт давом этаверади. Энди бор эътиборимизни чемпионликка қаратамиз. Олдимизда энди бундан бошқа йўл ҳам йўқ.

- Тўпурар ҳужумчи Фарҳод Тожиевнинг йўқлиги ўз таъсирини кўрсатдими?

- Ҳа, ҳужум чизиғимизда айрим муаммолар кўзга ташланди. Кўрган бўлсангиз, “Бунёдкор” таркибида иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар жамоа ўйинини кучайтира олишди. Бизда эса ундай бўлмади. Албатта, Тожиев бўлганда осонроқ бўларди. Бундан ташқари яна бир ҳужумчи Александр Шадрин ҳам ўйиндан олдин жароҳат олгани боис майдонга туша олмади. У ҳам бизга етишмади. Шу сабабли олдинги чизиқда фақат Нагаев тўп суришига тўғри келди.

- “Локомотив”да ўйнашни бошлаганингизга кўп вақт бўлмади. Янги муҳитга қай даражада мослаша олдингиз?

- Кундан-кунга яхшироқ мослашиб боряпман, жамоага киришяпман ва футболчилар билан яқиндан таниш боряпман. Чунки бунгача Ўзбекистонга бирор марта келмагандим. Шу боис ўзим учун қайсидир маънода янги дунёни кашф қилдим. Жуда яхши клуб сафидан жой олдим ва янги муҳитга кўникишим қийин кечмаяпти. Қолаверса, Ўзбекистон чемпионати савияси ҳам ёмон эмас. Шунингдек, Тошкент ҳам менга жуда ёқди. Мени фақат юртингизнинг иссиқ об-ҳавоси бироз қийнаб қўймоқда холос. Бу ер жуда иссиқ экан. Бундай шароитда тўп суриш осон эмас. Лекин нима бўлганда ҳам профессионал футболчи ҳар қандай шароитга кўникиши керак.

- Келинг, энди “Локомотив”га ўтишингиз ҳақида гаплашсак. Темирйўлчилар сафига қўшилишингиз қандай юз берди?

- Мени украиналик агентим бор. У менга “Локомотив” вариантини топди. Ўзбекистон мен учун янги мамлакат эди ва бу ерга келишга розилик билдирдим. Жамоада менга ҳамма нарса ёқди. Баъзада барча шароитлар яратилган, шунингдек, стадион ҳам аъло даражада.

- “Локо” таклифи устида кўп ўйландингизми ёки тезда ижобий жавоб бердингизми?

- Олдимда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди. Лекин кўп жойларда заявка бериш муддати якунланаётганди. Шу боис тезроқ бир тўхтамга келишим керак эди ва мен “Локомотив”ни танлаб Ўзбекистонга ўйнашга қарор қилдим. Бундан ташқари илгари юртингизда ўйнаган Николай Минчев бу борада гаплашдим ва у менга Ўзбекистон ҳақида яхши фикрлар билдириб, бу ерга келишимни маслаҳат берди.

- Молдавиянинг кўзга кўринган футболчиси саналасиз. Бундан ташқари илгари Россия ва Украинада ҳам ўйнаб тажриба орттиргансиз...

- Тўғри, Россияда “Спартак” (Челябинск) ва “КамАЗ” клубларида фаолият олиб борганман. Украинада Польтаванинг “Ворскла” жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Сўнгги клубим эса Молдавиянинг етакчи клуби “Шериф” саналади. Ўтган бир мавсум шу жамоада ўйнадим. Шартномам ниҳоясига етгани боис эркин ўйинчи сифатида “Локомотив”га келдим.

- Чемпионатимизда бир нечта учрашувларда майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

- Ўзбекистон чемпионати савияси юқори ва бу ерда ўйнаш осон эмас. Чунки бу ерда ҳам футболни яхши тушунишади ва малакали ижрочилар кўп. Шу кунгача “Бунёдкор”, “Гулистон”, “Олмалиқ” жамоаларига қарши ўйнаб шундай хулосага келдимки, ғалаба қозониш осон эмас. Бошқа тарафдан олиб қараганда, очиғи чемпионатингиз мен учун қизиқарли.

- Майдонларнинг ҳолатига қандай баҳо берсиз?

- Юртингизда яхши стадионлар борлигига гувоҳи бўляпман. Ўзимизнинг стадион ажойиб эканлигини айтиб ўтдим. Ўзбекистонда бундай ўйингоҳлар бор деб ўйламагандим. Бу мен учун кутилмаган хол бўлди. Барча жамоаларнинг стадионларини ҳали кўрмаган бўлсамғда, “Бунёдкор” ҳамда “Олмалиқ” майдонларида ўйнадим ва улар ёмон таассурот қолдирмади. Айтишим керакки, Молдавияда бундай стадионларни топиш қийин.

- Жамоангиз кубокдан чиқиб кетди ва энди фақат чемпионлик учун курашасизлар. Лекин бунга ҳам эришиш осон бўлмайди. Боиси “Бунёдкор” ва “Насаф” сизлардан атиги бир очкога ортда боришяпти. Чемпионлик имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Биз учун энди фақат битта фронтда кураш қолди деб юқорида ҳам айтиб ўтдим. Чемпионат олтин медалларидан бошқаси бизни қониқтирмайди. Тўғри, мавсум якунланишига ҳали анча вақт бор. Шунга қарамай, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мақсадга эришиш йўлида охиригача курашамиз. Албатта, “Бунёдкор” билан “Насаф” бизни изма-из таъқиб этиб боришмоқда. Аммо биз бу жамоалар ҳақида эмас, фақат ўзимизнинг ўйинимизни ўйлашимиз керак. Шунда олдимиздаги вазифани бажара оламиз.

- Аввал ўйнаган клубларингизда ҳеч чемпионлик лаззатини тотиб кўрганмисиз?

- Албатта. “Шериф” билан икки бор, “Дачия”да эса бир марта Молдавия чемпион бўлганман. Биласизми, сўнгги йилларда ўйнаётган жамоаларимда чемпионликни кўлга киритяпман. Қизиғи, Ўзбекистонга келиб олтин медалларни қўлга киритишни мақсад қилган жамоа сафига қўшилдим. Қолаверса, жамоам айни пайтда чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Шу боис “Локомотив” билан ҳам чемпионлик унвонини қўлга киритишни жуда хоҳлайман. Гарчи бунга эришиш осон бўлмасада.

- “Локомотив”да узоқроқ ўйнамоқчимисиз? Умуман шартномангиз неча йилга тузилган?

- Темирйўлчилар билан чемпионат охирига қадар шартнома имзолаганман. Ундан кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Агар раҳбарият қолишимни хоҳлашса, фаолиятимни шу ерда давом эттиришим мумкин. Албатта, “Локомотив” профессионал клуб ва бундай жамоада узоқроқ ўйнашни ҳар қандай футболчи хоҳлайди. Менинг ҳам ниятим шу. Чемпионликни қўлга киритсак, кейинги мавсумда ҳам жамоага ёрдам бериш мақсадим бор. Лекин барибир олдиндан бир нима дейиш қийин.

- Илгари ҳам таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйнармидингиз ёки “Локомотив”да шу позицияда ҳаракат қиляпсизми?

- Футбол ўйнашни бошлаганимдан бери таянч ярим ҳимоячиси вазифасида тўп сураман ва амплуамни ўзгартирмаганман. “Локо”да ҳам худди шу жойдаман.

- Мураббийлар сизга асосий таркибдан жой беришяпти. Жамоадаги рақобат тўғрисида нима дейсиз?

- Жамоада яхши савиядаги футболчилар кўп ва ҳар бир чизиққа 2-3тадан ўйинчи бор. Захирадан майдонга тушадиган ҳар қандай футболчи ўйинни кучайтира олади. Шу жумладан мен ўйнайдиган жойда ҳам рақобат юқори. Фақат сўнгги пайтларда иккита ҳужумчимиз - Тожиев билан Шадрин жароҳат олишгани боис уларнинг йўқлиги билинмоқда.

- Жамоадаги энг яқин дўстингиз деб кимни биласиз?

- Ҳамма билан яхши муносабатдаман. Футболчилардан жамоа сардори Дилшод Жабборов билан кўп гаплашиб тураман. Қолаверса, клубимиз матбуот котиби Маъмур билан яхши чиқишиб олдим. У мен билан доим бирга ва Тошкентни айлантиради. Шунингдек, яхши таомлари бўлган ресторанларга ҳам олиб боради. Айнан Маъмур билан биринчи бўлиб дўстлашдим ва у мени ёлғизлатиб қўяётгани йўқ. Чунки ҳозир чемпионатингизда бирорғбир ҳамюртим ёки мен билган футболчи ўйнамайди. Тўғри, мендан аввал илгари бу ерда юртдошларим тўп сурган. Масалан, Минчев “Насаф” жамоасида яхши ўйин кўрсатганини биламан. Ҳозир эса Молдавиядан бир ўзимман.

- Оилангизни Тошкентга қачон олиб келмоқчисиз?

- Клуб менга ижарага уй берди ва ҳозирча бир ўзим истиқомат қиляпман. Сентябрь ойида терма жамоага борганда оиламни ҳам олиб келман.

- Молдавия миллий терма жамоасига сизни тез-тез чақириб туришадими?

- Ҳа, фақат август ойидаги йиғинга таклиф этишмади. Ўртоқлик учрашуви бўлгани боис терма жамоа мураббийлари бошқа футболчиларга имкон беришди. Аммо 28 август куни терма жамоа ихтиёрига кетаман. ЖЧ-2014 саралашининг навбатдаги турида Англия терма жамоаси билан ўйнаймиз. Мана шу ўйин муносабати билан мураббийлар терма жамоага чақиришган. Насиб қилса, тез кунларда Англия терма жамоасига қарши майдонга тушаман.

Бобурбек ТУРСУНОВ суҳбатлашди. (сухбат 24 август куни уюштирилган).

Маълумот учун

Александру ОНИКА

Туғилган санаси: 1985 йил 25 июль

Туғилган жойи: Кишинёв (Молдавия)

Амплуаси:таянчи ярим ҳимоячиси

Ўйнаган клублари:

2001—2002“Хинчешти” (Молдавия)

2002—2005“Униспорт-Авто” (Молдавия)

2005“Спартак” (Челябинск, Россия)9 (0)

2006“КАМАЗ” (Россия)3 (0)

2006—2009“Дачия” (Молдавия)70 (9)

2010—2012“Ворскла” (Укриана)9 (0)

2011—2012“Дачия” (Молдавия)16 (2)

2012—2013“Шериф” (Молдавия)31 (0)

Молдавия миллий терма жамоасида 2010 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook