Latest news

20 feb 23:09
News

Александр Клецков: “Нефтчи”да аҳил жамоа жамланган”

Туркияга келишдан олдин “Нефтчи” билан шартнома имзолаган Александр Клецков ҳам айни дамда машғулотларни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда.
Футболчилар қандай фикрда?

Бугун ҳам йиғинда иштирок этаётган яна икки нафар футболчининг фикрлари билан қизиқдик.
“Бу ердаги машғулотлар қизиқарли тарзда ўтаётганлигини таъкидлаш лозим. Бундай йиғинлар жамоанинг жисплашишида муҳим роль ўйнайди. Айниқса назорат учрашувлари жуда фойдали деб биламан. Бундан ташқари, мураббийлар штаби ҳам мавсум давомида кимга кўпроқ ишонч билдиришлари мумкинлигини билиб олишади. Бунақа йиғинларни бир неча маротаба ўтказиш лозим. “Нефтчи”да аҳил жамоа жамланган. Ўйлайманки, мавсум давомида мухлисларни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этамиз.

- “Нефтчи” билан неча йиллик битим имзолагансиз?
- Бир йиллик келишувимиз бор. Шу вақт оралиғида бор кучимни ишга солишга ваъда бераман.

- Таиланддан қайтиб келгач, олдингизда бошқа варианталар ҳам бормиди?
- Албатта. Ҳатто бир икки ой кутсам хорижда ҳам тўп тепишим мумкин эди. Аммо мен Фарғонага келишга қарор қилдим.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook