Latest news

16 dec 22:02
News

Александр Клецков "Бек Теро Сасана" билан бир йиллик шартнома тузди

Таиланднинг "Бек Теро Сасана" клуби Александр Клецковни ўз сафига қўшиб олди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Таиландда ушбу клуб сафида кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийларга манзур келган. Камолиддин Алимовнинг хабарига кўра Клецков икки карра Таиланд чемпиони билан бир йиллик шартнома имзолаган. .

"Бек Теро Сасана" 2013 йилги чемпионатда 7-ўринни банд этди. Клубни бразилиялик Хосе Алвес Боргес бошқармоқда.

Александр Клецков бу йил ёзгача Самарқанднинг "Динамо" клубида фаолият олиб борди.

"Бек Теро Сасана" ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш. 2003 йилги Осиё чемпионлар лигаси ярим финалида бу клуб "Пахтакор"га қарши ўйнаган ва финалга чиққанди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook