14 oct 15:08
News

Алекс Фергюсон: "Футболдаги энг муҳим жиҳат бу ҳеч қачон таслим бўлмаслик"

"Манчестер Юнайтед" собиқ устози Алекс Фергюсон УЕФАнинг мураббийлар учун ташкил этилган 10-семинарида иштирок этиб ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
– Ўйлашимча, буюк мураббий бўлиш учун бир қатор қийинчиликларга тўқнаш келиш керак, – дейди Фергюсон УЕФА расмий сайтига. – Мураббийлар қийинчиликлардан қўрқмасликлари лозим, чунки уларни енгиб ўта олишса кейин ҳеч нимадан қўрқмайдилар. Футболчилар ўз ўйинларини кўрсатишлари учун уларни руҳлантириб туриш керак. Характери кучли бўлган футболчилардан тузилган жамоа ғолиб чиқади.

Мен учун футболда энг асосийси бу ҳеч қачон таслим бўлмаслик. Агар биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётган бўлсангиз, ҳеч қачон қўлингизни тушура кўрманг.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook