17 apr 17:13
News

“Ал Жаиш” мураббийи: “Бор эътиборни “Бунёдкор” билан ўйинга қаратамиз”

Кеча Эронда “Фулад” меҳмони бўлган Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ОЧЛ баҳсида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу мағлубиятдан ғазабланган меҳмонлар бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманига келмади. Натижада унинг ёрдамчиси Асад Ал Шаби қатнашди ва қуйидаги фикрларни билдирди:

“Жароҳатлар бўлишига қарамай, уч нафар захирадаги ўйинчимиз хизматидан фойдалана олдик. Лекин тан олиш керак, “Фулад” бизга нисбатан кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Энди олдимизда битта йўл қолди: “Бунёдкор”ни ютиб, кейинги босқичга чиқиш. Бунинг учун Қатардаги учрашувда бор кучни ишга соламиз. Жамоамизда 9 нафар профессионал футболчи бор ва улар биз хоҳлагандек ўйин намойиш эта олишади”.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook