Latest news

02:31Бундеслига. "Бавария" сафарда "Майнц" устидан иродали ғалабага эришди0 23:45Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"15 23:45Зидан: "Если мы хорошо сыграем в матче против "Барселоны", результат придёт"0 23:32Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"7 23:32Луис Энрике: "Важно выиграть, потому что это будет победа над прямым конкурентом"0 23:20"Спартак" - "Рубин" учрашувини шахматчи бошлаб беради0 23:20Российский шахматист сделает первый удар по мячу в поединке "Спартак" - "Рубин"0 23:00"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)21 22:22Кроос машғулотларга қайтди5 22:22Кроос вернулся к тренировкам0 22:12ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиши учун 2та рақибни мағлуб этиши керак бўлади19 21:50«Валенсия» Нанини бир ойга йўқотди1 21:50«Валенсия» потеряла Нани на месяц0 21:30Матье Дебюши 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди4 21:30Матье Дебюши из-за травмы пропустит около 6 недель0

02 feb 10:41
News

"Ал Қувайт" ёки "Ал Шорта". "Локомотив"га қайси жамоа рақиб бўлади?

Бугун ОФК чемпионлар лигаси плей-офф биринчи босқчи ўйинлари бўлиб ўтади.
Қувайтдаги "Ал Қувайт" - "Ал Шорта" учрашуви (ўйин 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади) ўзбекистонлик футбол мухлислари томонидан қизиқиш билан кузатиб борилиши шубҳасиз. Сабаби ушбу ўйин ғолиби 8 февраль куни Тошкентда "Локомотив" билан беллашади.

"Темирйўлчилар"га қайси рақиб тўқнаш келади? Бу борада ўз уйида ўйнайдиган "Ал Қувайт"нинг имконияти бироз баландроқ.

Ўтган йил сўнгги 5 йилда тўрт бор ОФК кубоги финалига чиқиб уч бор унда ғолиб чиққан "Ал Қувайт" 2011 йилги финалда Қаршида "Насаф"га мағлуб бўлиб кетгани кўпчиликни ёдида бўлса керак.

1960 йилда ташкил топган клуб ўтган мавсумда Қувайт чемпиони бўлган, ундан олдинги икки йилда чемпионатни иккинчи ўринда тугатган. Умумий қилиб олганда "Ал Қувайт" ҳисобида 11та чемпионлик, 9та Қувайт Амири кубоги, 5та Қувайт Шаҳзодаси кубоги, 3та Қувайт Федерацияси кубоги ва 1та Қувайт суперкубоги мавжуд.  

Руминиялик мураббий Марин Ион бошқараётган жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида уч марта (2005, 2007 ва 2008 йиллар) иштирок этган. Учала ҳолатда ҳам жамоа кейинги босқичга чиқа олмаган.

"Ал Қувайт"даги легионерлар: Иссам Жемаа ва Шоди Ҳаммами (иккиси Тунис), Ҳуссаин Али Баба (Баҳрайн), Жавод Некунам (Эрон), Рожериньо (Бразилия).


Ироқда икки марта чемпион бўлган "Ал Шорта" ўтган мавсум 15 йиллик танаффусдан сўнг яна мамлакатда тенгсиз бўлди ва учинчи бор чемпионликка эришди. Клуб 1982 йилда Араб чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.  

Боғдод жамоаси 1932 йилда ташкил топган, ўз ўйинларини "Ал Шорта" стадионида ўтказиб келади. Клуб хўжайини ироқлик Аяд Бинян ҳисобланади.   

Бразилиялик Лоривал Сантос мураббийлик қилаётган "Шорта" Осиё чемпионлар лигасида икки бор (2004 ва 2005 йил) иштирок этган. Худди "Ал Қувайт" сингари гуруҳ босқичи бу жамоа учун ҳам сўнгги бекат бўлиб қолган.

"Ал Шорта"даги легионерлар: Пол Кулибали (Буркина Фасо), Инносент Авоа (Камерун), Кристиано (Бразилия), Ҳамда Ал Масри (Сурия).

Имкониятлар: "Ал Қувайт" фойдасига 70:30.

Сизнингча қайси клуб "Локомотив"га рақиблик қилади? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.


Нарзулла Сайдуллаев.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook