UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  1 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  13 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин Янгиликлар

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби ОФК томонидан 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Чунки бу жамоа ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ОЧЛ регламентининг бир бандига амал қилмади.

Осиё чемпионлар лигаси регламентининг 54-моддаси матбуот анжуманларига бағишланган бўлиб, ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳар иккала жамоадан бош мураббий ва бир нафар футболчи иштирок этиши шарт қилиб қўйилган.

Фақат гап шундаки, матбуот анжуманига келган футболчи эртаси кун жамоасининг асосий таркиби майдонга тушиши лозим бўлади. Бу ҳақда 54-модданинг “b” бандида ёзиб қўйилган. Матбуот анжуманига мураббий асосий таркиб футболчиси билан келиши керак деган ёзув бор ОЧЛ регламентида. Масалан, “Бунёдкор”дан Олег Зотеев иштирок этди ва ўйинни асосий таркибда бошлади.

Аммо “Ал Ҳилол” бош мураббийи Сами Ал Жабер регламентнинг мана шу жойига амал қилмади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманига аввалига Муҳаммад Ал Шлҳубнинг келиши кутилганди, бироқ мураббий ўзи билан 17-рақамдаги Абдуллоҳ Ал Ҳафитни олиб келди. 1992 йилда туғилган футболчи эса эртаси куни нафақат асосий таркиб, балки захирадигилар рўйхатига ҳам киритилмади. Умуман олганда, бу футболчи Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирча бирорта ўйинида майдонга тушгани йўқ.

Бу билан Сами Ал Жабер регламентнинг айнан шу бандига амал қилмаган бўлиб чиқяпти ва “e” бандига кўра минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мана шунақа ҳолат рўй берганини ОФКда ишлайдиганлар инобатга олдими-йўқми, бунисидан ҳозирча бехабармиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика