UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  3 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  4 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор". Тўрт йил олдинги таркибдан кимлар қолган? Янгиликлар

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор". Тўрт йил олдинги таркибдан кимлар қолган?

Бугунги ўйин “Бунёдкор” учун “Ал Ҳилол”га қарши учинчи тўқнашув бўлади.
Иккинчи ўйин бир ҳафта олдин Тошкентда ўтказилди. Биринчи учрашув эса 2010 йилнинг май ойида ўтказилган бўлиб, ўшанда ҳам жамоалар ОЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида дуч келишган ва битта ўйиндан иборат баҳсда “Ал Ҳилол” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ҳозир эса плей-офф босқичи иккита учрашувдан иборат. Тошкентдаги ўйинда “Бунёдкор” кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Энди бўлса сафарда фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Бундан тўрт йил олдинги баҳсни ёдга оладиган бўлсак, “Бунёдкор”нинг ўша таркибидан ҳозир жамоада уч киши қолган экан - Мурод Зухуров, Анвар Ғофуров ва Саҳоб Жўраев. “Бунёдкор”нинг ҳозирги сардори Хайрулла Каримов ҳам тўрт йил муқаддам Ар Риёдга борган, бироқ у майдонга тушмай, захирада қолиб кетган.

Бундан ташқари, Саудиядаги ўйинда Ривалдо, Жоао Виктор, Жасур Ҳасанов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Виктор Карпенко, Анвар Солиев сингари футболчилар тўп теган бўлишига қарамай, жамоа гол ура олмасдан йирик ҳисобда ютқазган. Рақиб сафида Мажид Ал Маршади, Кристиан Вильгельмссон ва Тьяго Невес гол муаллифи бўлишган. Ҳозир шу футболчилардан “Ал Ҳилол”да фақат Тьяго Невес қолган.

Ўша ўйинда тўп тепган футболчилардан Муҳаммад Ал Деайя, Ли Ёнг Пё, Холид Азиз, Мигел Радой, Умар Ал Ғамди кабилар бугунги кунда “Ал Ҳилол” сафида эмаслар. Аммо Муҳаммад Ал Шлҳуб билан Ёсир Ал Қаҳтони ҳамон жамоа таркибида ўйнашда давом этмоқда. Қуйида тўрт йил олдинги баҳс протоколини эслатма тарзида келтириб ўтамиз.

ОЧЛ. 1/8 финал. 12 май, 2010 йил
“Қирол Фаҳд” стадиони. 52 129 томошабин

“АЛ ҲИЛОЛ” - “БУНЁДКОР” - 3:0


“Ал Ҳилол”: Муҳаммад Ал Деайя, Ли Ёнг Пё, Осама Хавсави, Мажид Ал Маршади, Абдуллоҳ Ал Зори, Кристиан Вильгельмссон, Холид Азиз, Мигел Радой, Муҳаммад Ал Шлҳуб, Тьяго Невес, Ёсир Ал Қаҳтони.
Захирадан тушганлар: Абдуллатиф Ал Ғаннам, Наваф Ал Обид, Умар Ал Ғамди.
Бош мураббий: Эрик Геретц (Бельгия)

“Бунёдкор”: Мурод Зухуров, Анзур Исмоилов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ривалдо, Жоао Виктор, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Анвар Солиев.
Захирадан тушганлар: Тимур Кападзе, Шавкат Саломов.
Бош мураббий: Луис Фелипе Сколари (Бразилия)

Голлар: Мажид Ал Маршади, 10. Вильгельмссон, 56. Тьяго Невес, 60.

Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия).

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика