UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Акбар Исматуллаев: “Локомотив"ни ютиш учун боргандик” Янгиликлар

Акбар Исматуллаев: “Локомотив"ни ютиш учун боргандик”

Ўтган жума куни чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди. Пойтахт дербисида “шерлар”нинг қўли баланд келди.
 Учрашувдан сўнг “Пахтакор” ҳимоячиси Акбар Исматуллаев билан суҳбатлашдик.

- Акбар, очиғини айтганда “Пахтакор”нинг сафарда “Локомотив”га қарши кечадиган ўйинидан олдин, кўпчилик “темирйўлчилар”нинг фаворит сифатида кўрганди.

-Ҳа, бўлиши мумкин. Чунки мезбон шу куни “Локомотив” эди. Боз устига бу жамоа жуда кучли таркибга эга. Кўплаб футболчилари миллий терма жамоа номзодлари саналади. Бундан ташқари пойтахт дербиси доимо муросасиз руҳда ўтади. Боз устига ҳозир бизга ҳам рақибга ҳам уч очко жуда ҳам зарур бўлиб, ҳар иккала клуб ҳам фақат уч очко учун майдонга тушди. Меҳмонда тўп сурганимизга қарамай, астойдил ўйнаб керакли натижани қўлга кирита олдик. Албатта, ушбу ғалаба мухлисларимизни беҳад қувонтириб юборгани аниқ. Ишқибозларимизга хурсандчилик улаша олганимиздан мамнунман.

- “Локомотив”нинг бугунги кунда кучли эканлигини айтиб ўтдингиз. Агарда учрашувда дуранг қайд этилганида, бу сизлар учун қониқарли натижа бўлармиди?

- Йўқ, биласизми, биз рақиб майдонига фақат ғалаба қозониш мақсадида боргандик. Сабаби бу ўйин жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этарди. Шу боис фақат уч очкони қўлга киритишни ўйлаган холда тўп сурдик.

- Иккинчи бўлим ўрталарида жароҳат олиб майдонни тарк этдингиз. Ўша вазиятга қандай изоҳ берган бўлардингиз?

-Ҳа, афсуски эски жароҳат шу куни мени анча қийнади. Бундан олдин оёғимнинг пойини чўзиб олгандим. “Локомотив” билан ўйинда оғриқни ҳис қила бошладим ва шу тариқа ўрнимни жамоадошимга бўшатиб бердим.

- Даволаниш жараёни қанча муддатни ўз ичига олади?

-  Бир ҳафта муолажада бўламан. Шундан сўнг шифокорлар кўригидан ўтиб, машғулотларга киришаман. Кейинги турда “Динамо” билан беллашамиз. Агарда ўйиндан олдин, шифокорлар майдонга тушишимга руҳсат берса, жамоамга ёрдам бераман.

- Бунгача мухлислар “Пахтакор”ни совринли ўринлар учун курашда четга чиқариб қўйганди. Аммо сафардаги ушбу муҳим ғалаба жамоангизнинг медаллар учун бўлган имкониятини яна қайтарди. Фикримизга қўшиласизми?

- Тўғри айтдингиз, “Локо” билан ўйиндан олдин, юқори ўринлар учун курашиш имкониятимиз бироз пастроқ эди. Лекин ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, асосий рақибимизни мағлубиятга учратдик ва совринли ўринлар учун кураш мавсум охирига қадар давом этади деб ўйлайман.

- Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, “Пахтакор” бу йилги мавсумни нечанчи ўринда якунлаши мумкин?

- Йил бошида раҳбарият томонидан олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилганди. Буни айни пайтда жуда яхши ҳис этиб турибмиз. Демак бир мақсад йўлида охиригача курашамиз. Бир сўз билан айтганда, келаси йил ҳам ОЧЛда иштирок этишни хоҳлаймиз. Бунинг учун чемпионат сўнггига қадар курашамиз.  

- Олий лига ўйинлари поёнига етишига ҳам 5 тур қолди. “Пахтакор”нинг олдиндаги ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, учта ўйинни сафарда ўтказади. Айниқса, водийдаги баҳслар жамоангиз учун осон кечмаслиги аниқ. Тўғрими?

- Ҳа, ҳозирда шуни ўйлаб турибмиз. Фарғона ва Наманганда ўтадиган ўйинлар азалдан қийин бўлган. Насиб қилса, бўлажак учрашувларда ғалаба қозониб, вазифани бажарамиз.

- Тан олиш керак, жамоангиз аввалгидек бу йил ҳам рақибларини чўчитадиган даражада ўйин кўрсата олмаяпти. Бунга кўпчилик таркибнинг кескин ёшартирилганини сабаб сифатида кўрсатмоқда. Сизнингча бундан ташқари яна нималар барқарорлик учун тўсқинлик қилмоқда?

- Тўғри, бу йил таркибимиз анча ёшларгани ҳам асосий сабаблардан бири бўлмоқда. Лекин яна шуни ҳам айтиш мумкинки, кўплаб ўйинчиларимиз турли ёшдаги терма жамоалар ихтиёрида бўлишгани ҳам таркибимизни оптимал тарзда бўлмаганига сабаб бўлди. Козак, Махсталиев, Искандеров ҳамда Сергеев каби 1993 йилда таваллуд топган футболчиларимиз ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиб келди. Албатта уларнинг йўқлиги “Пахтакор”га чемпионат ўйинларида ўз таъсирини кўрсатди. Қолаверса бир қатор ўйинчиларимиз жароҳатга йўлиқиб, кўп вақтини даволаниш билан ўтказди. Хайриятки, мана Станислав Андреев майдонга қайтди. Уни яна аввалгидек, юқори спорт формасига кириб олиши учун эса вақт керак бўлади. Шу каби муаммолар жамоамиз натижаларига салбий таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

- Тажрибали ҳужумчи Анвар Солиев бу йил яна “Пахтакор”га қайтди. Айтингчи унинг жамоага қай даражада фойдаси тегмоқда?

- Анвар ака маҳоратли ҳужумчи. Тажрибаси катта эканлигига шубҳа йўқ. Машғулотларда биз ёшларга фойдали маслаҳатларини аямайди. Қисқаси Солиев “Пахтакор” учун керакли бўлган ўйинчидир.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика