UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  3 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди Янгиликлар

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди

2014 йилдан эътиборан шаҳар чемпионатига кичик ўзгартириш киритилди.
Сўнгги мавсумларда икки гуруҳга бўлиниб, якунда плей-офф раундида чемпионлик аниқлаб келинаётган эди. Жорий мавсумдан бошлаб шаҳар чемпионатида 16та кучли жамоа бир гуруҳда чемпионлик учун кураш олиб борадиган бўлдилар.

Чемпионатнинг биринчи турида жамоамиз "БЎСМ-2" клуби меҳмони бўлганди. Иккинчи турда пойтахтимизнинг икки кучли жамоаси тўқнашуви бўлиб ўтди. 6 ёш тоифасида бўлиб ўтган баҳсларда 2002 йилда таваллуд топган жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Станислав Кудряшов бошчилигида 2:0 ҳисобда зафар қучдилар. 2004 йил 7:0, 2000 йил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 2003 йил 0:0, 1999 йил жамоаси 1:1 ҳисобларини қайд этди.

 

1998 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишлари муносабати билан мазкур ёш тоифасидаги учрашув бошқа муддатга қолдирилди.

Бир кун аввал бош жамоамиз Муборакда муҳим ғалабани қўлга киритиб қайтган эдилар. Ғалаба қозонган таркибимиздан ўрин олган 6 нафар футболчи академиямиз тарбияланувчиси эканлиги қувонарли ҳол, албатта.


Жамоамизнинг ютуғи аҳил мураббийлар штабига эга эканлиги билан боғлиқ.

"Болалар футболига эътибор бугунги кун талаби. Баъзи жамоа мураббийлари ўзларининг ўринбосарлари ўйинини томоша қилмайдилар. Бизда эса аксинча, академиянинг барча ўйинларини клубимиз вице-президенти Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби кузатиб боради. Унга бу борада Виктор Жалилов ва Григорий Цейтлин яқиндан ёрдам берадилар. Ўз хизмати беэътибор қолмаётганлигини кўрган ҳар қандай болалар мураббийининг ишида унум бўлади", - дейди академиямиз директори Дилшод Нуралиев.


Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги мавсумда қуйидаги мураббийларимиз шаҳар чемпионатида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладилар:

2004 - Олим Шокиров
2003 - Дмитрий Ан
2002 - Руфат Акрамхўжаев
2001 - Станислав Кудряшов
2000 - Темур Олимхўжаев
1999 - Артур Кагиров
1998 - Анфар Ҳафизов

3-турда "Пахтакор" академияси "Спартак" клуби  меҳмони бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика