Latest news

16 aug 12:43
News

Аҳмедовнинг агенти: "Одил "Анжи"дан кетмайди"

"Анжи" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг агенти Равшан Салимов "Чемпионат.com"га берган интервьюсида футболчининг келажаги борасида тўхталиб ўтди.
"Анжи"даги вазият ўзгарганидан сўнг Одилга Россия Премьер-Лигасининг бир қатор клубларидан ва Осиёнинг етакчи клубларидан таклифлар келиб тушди. Аммо футболчи клуб хўжайини Сулейман Керимов ва унинг қарорини хурмат қилган ҳолда "Анжи"да қолмоқчи. Вазиятнинг ўзгариши "Анжи" юқори ўринлар учун курашмайди дегани эмас. Аҳмедов эса ҳар бир ўйинда бор кучи билан ўйнаб, клуб мухлислари хурсанд бўлишларига ҳаракат қилади.

Футболчи сифатида Одил Аҳмедов Россияда ҳозирча 60 фоизга очила олди ҳолос. Айни ҳолат Аҳмедовга клубда етакчиликни олиш ва ўзининг бошқа томонларини очилишига сабаб бўлиши мумкин", дейди Салимов.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook