Latest news

16:41Сампаоли: "Барселона"? Бошқа клуб ҳақида гапириш "Севилья"га нисбатан ҳурматсизлик бўлади"1 16:41Сампаоли: «Барселона»? Разговоры о другом клубе стали бы неуважением к «Севилье»0 16:17Футзал. Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди2 16:10Футболчилар ижтимоий тармоқларда 10 15:54Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди42 15:49Райола "Милан"дан Доннарумма учун 10 млн. евролик маош сўраяпти4 15:49Райола требует у «Милана» для Доннаруммы зарплату € 10 млн в год0 15:34Футзал. Олий лига, 3-тур, 6-кун. "Дўстлик-AIN" - "Когон" 4:31 15:18Эмери: "Дракслернинг жароҳати жиддий деб ўйламайман"1 15:18Эмери: не думаю, что травма Дракслера серьёзна0 15:12"Машъал": Максим Липин кўрикка қўшилди5 14:59Превью. А Серия: Флоренцияда яраланган "Ювентус" қаршисидан "Лацио" чиқмоқда...0 14:47Жеррард: "Ливерпуль" учун ван Дейкни харид қилишга уриниб кўрган бўлардим"5 14:47Джеррард: попытался бы купить в «Ливерпуль» ван Дейка0 14:16Жезус: "Бразилия ва Англия футболи ўртасидаги фарқни тезда ҳис қилдим"14

03 jul 07:47
News

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жаҳон чемпионати учун белгиланган минимум вазифа бажарилганини маълум қилди.
2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди. Босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси грециялик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди.

«Мусобақадан аввал биз, биринчи галда гуруҳдан чиқишни ва энг камида чорак финал босқичига қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Уругвайга қарши аламли ўйиндан сўнг жамоа ўзини қўлга олди ва бугунги осон бўлмаган ўйиндан сўнг чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Аҳмаджон Мусаевнинг сўзларига кўра, бу босқичда ҳеч қандай кучсиз рақиблар бўлмайди.

«Жаҳон чемпионатида жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалда эса, шубҳасиз, мусобақанинг энг кучли саккиз жамоаси бўлади. Бизга ким рақиби бўлиши аҳамиятсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз аввалгидек кучли тайёргарлик кўриш ва янада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилаверамиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Мусобақа давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бурса, Анталия, 2 июль куни эса Газиантеп шаҳрида меҳмон бўлди. Терма жамоа қайси шаҳарда бўлса, ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам ўша ерда ҳозиру нозир бўлиб, терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришибди. Ўзбекистонлик мухлисларнинг ўзига хос ва эътиборга молик фаоллиги маҳаллий – туркиялик ишқибозларни ҳам илҳомлантирмоқда.

«Турклар ва ўзбеклар – бу туркий қардош миллатлардир. Кўп сўзларимиз бир-бирига ўхшайди, ҳатто турк журналистлари берадиган баъзи саволларни таржимонсиз ҳам тушунаман. Албатта, ўзбекистонлик томошабинлар билан бир қаторда туркиялик футбол мухлисларининг Ўзбекистонни бундай фаол қўллаб-қувватлаб туришлари бизга куч бағишлайди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимни билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 89
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 77
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook