UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  9 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  21 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Аҳмаджон Мусаев: «Биз ҳар доим ғалаба учун тўп сурамиз» Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: «Биз ҳар доим ғалаба учун тўп сурамиз»

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Хорватияга қарши ўйинда унинг шогирдларига бироз омад кулиб боқмаганини қайд этиб ўтди.
«Яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугунги ўйини учун Хорватияга миннатдорчилик билдиришни истардим. Биз ғалаба қозонишни, кейинги босқич масаласини ҳал қилишни мақсад қилгандик, бироқ бугун бироз омад кулиб боқмади», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хорватияга қарши ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Ўйин давомида ҳисобни ошириш учун қатор имкониятларга эга бўлишди, бироқ охир-оқибат ягона хато сабаб ўтказиб юборилган биргина гол Аҳмаджон Мусаев шогирдларини кейинги босқич йўлланмасини тақдим этиши мумкин бўлган уч очкодан маҳрум қилди. Шунга қарамай, 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳар иккала жамоанинг гуруҳдаги ўз мавқеларини сақлаб қолиш имконини беради.

«Ҳа, шогирдларимнинг Хорватияга қарши учрашувдаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамшид Искандеровнинг алмаштирилиши ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз гол уришни мақсад қилгандик, шунинг учун ҳам ушбу футболчини алмаштиришга қарор қилдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини яна бир осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. 29 июнь, шанба куни Анталиядаги Акдениз университети стадионида ўтказиладиган баҳсда ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз. Хусусан, 2-турда Янги Зеландияни мағлубиятга учратган жанубий америкаликлар сўнгги турда кейинги босқич йўлланмасини ҳал этиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари турган гап. Аммо, Аҳмаджон Мусаевнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистонни ҳам ғалабадан бошқаси қониқтирмайди.

«Биз ҳар доим, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, фақат ва фақат ғалаба учун тўп сурамиз. Таркиб билан боғлиқ қандайдир тажриба амалга ошириладиган бўлса, буни Уругвайга қарши ўйинда албатта кўриб, билиб оласиз. Бизнинг бош мақсадимиз – ёлғиз Уругвайнигина мағлуб этиш эмас, балки плей-оффдаги биринчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишдир», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика