UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Аҳаджон Юсупов: «Чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ» Янгиликлар

Аҳаджон Юсупов: «Чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ»

Шу кунларда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1 босқич, 2 тур ўйинлари кўҳна Самарқанд шахрида бўлиб ўтмоқда.
 Бу йилги чемпионатда ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Аҳаджон Юсупов билан қисқа суҳбат уюштирдик ва ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.


- Аҳад ака, бугунги ғалаба билан табриклиман. Мусобақада жамоа ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Бу албатта ёқимли ҳолат. Умуман бу йилги чемпионатда «Локомотив»нинг иштирокини қандай бахолайсиз? Жамоа қандай вазифаларни ўз олдига қўйган?

- Рахмат. Хабарингиз бор, ўтган мавсумда жамоамиз биринчи марта Ўзбекистон чемпионатида барча совринларни ўзиники қилиб олди. Мамлакатимизнинг етакчи клуби «Ардус» билан бўлган финал учрашувларида ғалабани ўз фойдамизга ҳал этдик. Албатта чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ. Мақсадимиз яна чемпионлик поғонасига кўтарилиб, мухлисларимизни хурсанд этиш. Шунингдек Осиё Чемпионлари Лигасида ҳам Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилиш.

Таъкидлаб ўтишим керакки, бизни бундай яхши натижалар кўрсатишимизда «Ўзбекистон Темир Йўллари» ДАТК жудаям катта ёрдам бераяпти. Биз эса ўзимизга билдирилган ишончни оқлашга бор кучимиз, матонатимизни ишга соламиз.


- Бу йил таркибга Андрей Шлема, Олег Ҳолмуҳаммедов, Мурод Азаматов каби футзалчиларни таклиф этилди. Улар ўзларига билдирилган ишончни қай тарзда оқламоқдалар?

  - Эътибор берган бўлсангиз Шлёма аллақачон 10 тадан кўпроқ гол урди. Олег бўлса сўнгги икки учрашувда 4 гол уришга муваффақ бўлди. Муроджон эса чемпионатимизда энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабон бўлиб турибди. Кўриб турганингиздек амалга оширилган трансферлар ўзини тўлиқ оқламоқда.


- Август ойида «Локо» футзалчилари Осиё Чемпионлари лигасида иштирок этади. Ушбу турнир олдидан яна таркибни кучайтиришни режалаштирганмисиз?

- Айни дамда бор эътиборимизни миллий чемпионатизга қаратганмиз. Махаллий футзалчиларнинг хизматларидан фойдаланмоқдамиз. Иккинчи даврадан таркибимизга икки легионер футзалчини таклиф этиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Жамоамизда ҳозир биринчи таркиб мукаммал ҳолатда, иккинчи таркибни ҳам кучайтириш устида изланиш олиб боряпмиз.


Ушбу чемпионатда қайси клубларни медаллар учун курашда бошқаларидан устунроқ деб биласиз?

- Ўзингизга маълум, кўп карра Ўзбекистон чемпиони «Ардус»дан ҳар доим ҳавф кутиш мумкин. Тажрибали мураббийлар штаби ва моҳир ва ёш футзалчилари билан ҳар қандай жамоага қарши кураша олади. Яна бу йилги чемпионатда «Максам Чирчиқ» ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Бизнинг клубдан ушбу жамоага бир нечта футзалчилар ўтишган ва таркибни сезиларли даражада кучайтирган. «Когон» жамоаси ҳам бу йил совринли ўринлар учун кураша олади. Мусобақа дебютанти, Қаршининг «Дўстлик-АИН» жамоаси эса биринчи марта мусобақада қатнашишига қарамасдан жудаям яхши иштирок этмоқда. Менга бу жамоанинг ўйини ёқди.


- Аҳад ака, сухбат учун рахмат. Жамоамизнинг кейинги учрашувларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика