UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Осиё кубоги. Бугун Қувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2

Афзал Азизов: "Олий лигада ўйнашни соғиндим" Янгиликлар

Афзал Азизов: "Олий лигада ўйнашни соғиндим"

Олий лигага қайтган «Андижон» жамоаси айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик кўриш ишлари бошлашга шай турибди.
  Маълумки, Азамат Абдураимов шогирдлари биринчи лига баҳсларида юқори нотада мавсумни ўтказишди ва элитага қайтишга асосий даъвогарлардан бири эканликларини намойиш қилди. Эндиликда, жамоамиз олий лигада ҳам юқори парвозларни амалга оширишни кўзлаб турибди. Куни кеча жамоамиз сардори Афзал Азизов “Футбол экспресс” газетасига интервью берди.
  - Афзал ака, «Андижон»келгуси мавсумда яна олий лигада тўп суради. Клуб қачондан мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаши кутилмоқда?
  - Бизга маълум қилинишича, 15 декабрь кунидан бошлаб, жамоамиз Андижонда тўпланади ва бир ҳафталик йиғин ташкил қилишни ўйлаб турибди. Янги йилга қадар бўладиган ўқув йиғин машғулотлари жараёнида, тиббий кўрикдан ўтиш ва жисмоний ҳолатимизни қайтаришга қаратилган машқларни олиб боришади. Январь ойидан эса пойтахтда тўпланиб, тайёргарликни кучайтирамиз. Ҳозирча билганларим шу. Ҳали раҳбарият тайёргарлигимиз қай тариқа бўлиши ва нималар қилиш кераклигини айтишади.
  - Нима деб ўйлайсиз, клубингиз тайёргарликни хориж мамлакатида ҳам олиб бориши мумкинми?
  - Энди бунисига аниқ жавоб бера олмайман. Буни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билади. Агар хорижда йиғин ўтказганимизда, жуда яхши бўларди. Шундай бўлган тақдирда ҳам февраль ойларига бориб, амалга оширилса керак. Клуб имкониятларидан келиб чиққан ҳолда иш тутади.
  - Якунланган мавсум хусусида якуний фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
  - Нима дейишим мумкин? Жамоамиз олий лигага чиқишни мақсад қилганлиги сабабли, бошқа клубларга нисбатан кўпроқ очколарни тўплашга киришди. Тўғриси, ўз минтақамиз беллашувларида бир қатор қийинчиликларга дуч келдик. «Оқтепа» ва «Чуст-Пахтакор» жамоаларига имкониятларни бой бериб қўйдик. Иккинчи босқичда янада бизга кучли рақиблар рўбарў келишини сезгандик. Шунга қараб, тайёргарликимизни кучайтиришни ўйлаб қўйгандик. Худога шукрки, мавсум поёнига етмай туриб, олий лигага чиқиш вазифасини удаллай олдик. Умуман олганда, таркибдаги футболчилар биринчи лигада ўйнаб, бироз тажриба тўплади. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб улгуришди. Қолаверса, турли ҳил майдонларда тўп сурдик. Шу ҳолат ҳам жамоамизга қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди. Барибир, тажриба ўз сўзини айтмасдан қолмади. Бизда кўплаб маҳоратли футболчилар борлиги муҳим ўйинларда асқотди.
  - Аввалги йилда ҳам биринчи лигада тўп сургандингиз. Фаолиятингиз давомида сизни кўпроқ олий лига жамоаларида кўришга одатланган эдик. Айтингчи, икки мавсум қуйи лигадаги фаолиятингиз борасида нималарни айта оласиз?
  - Аввалги мавсумда мен Тошкентнинг «NBU-Осиё» клубида ҳаракат қилгандим. Бу йил эса “Андижон” билан биринчи лигада фаолият кўрсатдим. Шуни айтишим мумкинми, қуйи лигада ўйнаб, ўзимга керакли кўп жиҳатларни олдим. Ёшимдан келиб чиқиб, айтсам лига менга ёқди. Турли футбол гувоҳи бўлдим. Бироқ, олий билан қуйи лигани ўзаро солиштириб бўлмас экан. Элита барибир кучли.
  - Олий лигада тўп суришни соғиниб қолган бўлсангиз керак?
  - Албатта, кучлилар орасида тўп суришни истаяпман. Икки йиллик фаолиятимни қуйи лигада ўтказган бўлишимга қарамай, бундан хурсандман. Насиб қилса, олий лигада ўйнаш ва жамоага кўпроқ фойдам тегишини ўйлаб турибман. Шу пайтгача, элитанинг турли клубларида ўйнадим. Яна шундай имконият пайдо бўлмоқда ва бундан оқилона фойдаланиб қолишни ҳоҳлайман.
  - Фаолиятингизнии тугатишни ўйлаяпсизми ёки яна бир неча мавсум ўйнашни кўзламоқдамисиз?
  - Ҳозир ва аввал ҳам айтганман, кучим етишига кўзим етар экан, майдонда ўйнаш истайман. Ҳозирча фаолиятимни тугатишни режаллаштирганим йўқ. Ҳали футбол ўйнашга кучим етади. Шуни ҳисобга олиб, бутсаларимни михга илмоқчи эмасман. Клуб яқинда бизни мураббийлик курсларида ўқитишни мақсад қилди. Агар Андижонда шундай ўқув курслари бошланса, албатта ўқимоқчиман. Ҳозирда бор эътиборимни Андижон билан олий лига ўйинларида ўйнашга қаратганман.
  - «Андижон» олий лигада яна ўртамиёна жамоага айланиб қолиб, “Гулистон” сингари бир йилда яна пастга шўнғимайдимикан?
  - Йўқ, албатта. Мавсум олдидан клубни шакллантириш ишлари олиб борилади. Ўйлайманки, ҳали таркибимизга жуда кўплаб маҳоратли футболчилар келиб қўшилади. Бу ерда футболни жуда ҳам севишади. Ҳар бир ўйинга кўплаб ишқибозлар ташриф буюришига одатланган. Бундан аввалги йилда клуб билан элитада ўйнаганимда, мухлислар ҳар бир беллашувда бизни қўллаб туришарди. Жорий йилда биринчи лигада ўйнаганимизга қарамай, ишқибозларимиз бизни ёлғизлатиб қўймади. Аксинча, янада қўллашиб, олий лигага тезроқ қайтишимизга кўмаклашди. Уларни хурмати учун ҳам янги мавсумда яхши натижалар намойиш қилиб, бежиз олий лигага чиқмаганлигимизни исботлашга тайёр турибмиз.
  - Яқинда жамоадошингиз Дмитрий Краев учун хайрия учрашувини ўтказдингизлар. Умуман олганда, Краевнинг бугунги кундаги аҳволи қандай?
  - Краев Россияда даволаниб келди ва айни пайтда пойтахтда. Уни аҳволи жуда яхши ҳолатда. Янада соғайиб кетишига тилакдошмиз. Барча футболчилар Дмитрийнинг бундай авҳолга тушиб қолганидан қайғуда ва ўз қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. Насиб қилса, Краев соғайиб, яна катта футболга қайтади.
  - Айни вақтда дам олиш кунларингиз қай тариқа ўтмоқда?
  - Оғир ўтган мавсумдан кейин, яна маза қилиб ҳордиқ чиқариш истайман. Яъни, иссиқ мамлакатда бўлиб, оилам билан дам олишни ўйлагандим. Афсуски, иложи бўлмади. Шунинг учун ҳам уйда оилам даврасидаман. Яқин кунларда яна мавсумга тайёргарлик кўриш ишларини бошлаб юборамиз. Унгача куч тўплаб олмоқчиман.

И.Абдувахобов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика