Latest news

29 apr 21:34
News

Афсонавий Сергей Бубка "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди

Спортчилик фаолияти мобайнида 35 бор жаҳон рекордларини ўрнатиб, бу борада энг яхши кўрсаткичга эга бўлган Бубка 1988 йил Сеул Олимпиадасида ва 6 марта жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган.
Айни пайтда Украина олимпия қўмитаси Президенти ва жаҳон енгил атлетика федерацияси Вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Сергей Бубка Ўзбекистонга ташрифи чоғида янги қурилаётган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва енгил атлетика федерацияси бинолари қурилиш ишлари билан танишди. Шунингдек, "Пахтакор" стадионида клубимиз менежери Самвел Бабаян билан ҳам учрашди. Менежеримиз афсонавий спортчига клуб ҳаёти ва стадион тўғрисида маълумот бериб, унга жамоанинг биринчи рақамли либосини совға қилди.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook