13 jun 18:50
News

Афсоналар. Камерун юлдузи - Роже Милла

Бугун Тошкент вақти билан 21:00да Мекика ва Камерун миллий терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади.
Жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳида баҳс олиб бораётган бу жамоалар бугун илк учрашувни ўтказишади. Шу муносабат билан “Афсоналар” рукни остида Камерун футболи юлдузларидан бири Роже Милланинг ҳаёт йўлига тўхталиб ўтамиз.

Маълумот учун:
Альбер Роже Моок Миллер (Роже Милла)
Туғилган санаси: 1952 йил, 20 май
Фуқаролиги: Камерун
Амплуаси: ҳужумчи
Лақаби: “Қари сеҳргар”, “Қари шер”

Роже Милла ҳақида эшитмаган мухлис бўлмаса керак. У нафақат Камерун, балки бутун Африка қитъасининг энг машҳур футболчиларидан бири ҳисобланадаи. Роже Милла футболчилик даврида ёрқин ўйин кўрсатгани учун Африканинг ХХ асрдаги иккинчи энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Бундан ташқари, у иккита ёрқин рекорд соҳиби: 1994 йилги жаҳон чемпионатининг энг ёши катта футболчиси ва ўша ЖЧда гол урган энг ёши катта ўйинчи (Камерун – Россия – 1:6).



Роже Милла Камерун пойтахти Яунде шаҳрида темирйўлчилар оиласида туғилган. Унинг фамилияси аслида Миллер бўлиб, туғилганлик ҳақида гувоҳнома олаётганда фамилиясини адашиб Милла деб ёзиб юборишади. Шу-шу Роже Милла бўлиб қолади. Роже 13 ёшга тўлганида оиласи билан Дуале шаҳрига кўчиб боради ва ўша ерда маҳаллий “Эклер” жамоасида тўп тепа бошлайди. Ўшанда жамоа Камерун иккинчи лигасида иштирок этарди. Милла ўзининг клубдаги биринчи мавсумидаёқ 30та гол уриб чемпионат тўпурари бўлади. Кейинги мавсумда эса 25та гол уради.

1970 йил Милла фаолиятидаги дастлабки расмий шартномани олий лига вакили “Леопольд Дуала” билан имзолайди. 1972 йилга келиб у айнан шу жамоа сафида Камерун чемпионлигини қўлга киритади. Орадан бир йил ўтиб эса уни миллий терма жамоага таклиф этишади. Унинг терма жамоадаги дебюти 1973 йилнинг 4 февралида Зоир термасига қарши кечган (ЖЧ саралаш босқичи).



1974 йил Милла ўзининг қадрдон шаҳри Яундега қайтади ва “Тоннер” клуби билан шартнома тузади. Ўша йилнинг ўзидаёқ у мамлакат Кубогида зафар қучади (финалда ўзи ҳам тўп киритади). Кейинги йил Милла жамоаси билан Африка кубок эгалари кубогида ғалаба қозонади. Милланинг ўйинидан хабар топган европаликлар дарҳол унга оғиз сола бошлайдилар. Натижада у 1977 йил Франциянинг “Валансьен” клубига йўл олади. Аммо унинг янги жамоадаги ишлари яхши кечмайди. Клубда легионерлар сони чегаралангани боис раҳбарият уни тўртинчи дивизионда иштирок этаётган “Валансьен”нинг фарм-клубига жўнатади. Охири икки йилдан сўнг “Монако”га сотиб юборишади.

“Монако”да ҳам ўз ўрнига эга бўлмаган африкалик ҳужумчи “Бастия”га йўл олади ва янги жамоаси билан Франция Кубогини қўлга киритади (1981 йил). Ҳаттоки финалда “Сент-Этьен” дарвозасига гол уради. Роже Милла 1994 йилги жаҳон чемпионатига борган пайтда 42 ёшда эди. У Россия билан кечган баҳсда гол муаллифи бўлади, лекин Камерун ўша ўйинда 1:6 ҳисобида ютқазиб қўяди.



Роже Милла уч марта Камеруннинг “Энг яхши фтуболчиси деб топилган” - 1975, 1976 ва 1990 йилларда. Шунингдек, И.Гольдес томонидан ёзилган “Жаҳон футболининг 100 афсонаси” китобидан ўрин олган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 92
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook