UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30“Челси” ва “Милан”нинг собиқ дарвозабони В серия клубига ўтди0 03:02“Лестер” сенсацион тарзда “Ливерпул”ни мағлуб этди, Вардида дубл14 02:50Белоттининг дубли “Торино”ни мағлубиятдан қутқариб қолди1 02:19“Монако” 18 ёшли Мбаппени 60 млн еврога баҳолади1 01:55“Зенит” Исроил чемпионатининг энг яхши тўпурарига кўз олайтирди0 01:35“Галатасарой” Истанбул дербисида “Бешиктош”га ютқазди0 01:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда12 00:35“Кёльн” Модестни Хитой клубига 50 млн еврога сотмади1 00:10“Палермо” президенти Зампарини истеъфога чиқди0 23:50Расман. Бородюк Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди1 23:25“Атлетико” футболчиси судланди ва жазосини олди3 23:10ФОТО. “МЮ” футболчиларининг рафиқалари ғалабани нишонлашди11 22:50“Марсель” 64 йиллик антирекордни такрорлади1 22:34ОЧЛ. "Истиқлол" "Ал Таавон"ни йирик ҳисобда таслим қилди9 22:25“Манчестер Сити” юлдузи “Реал”га ўтиш истагини билдирди12

13 июн 15:08
Янгиликлар

Афсоналар. Голландия юлдузи - Деннис Бергкамп

1969 йил 10 май куни Голландиянинг Амстердам шаҳрида таваллуд топган чақалоққа отаси Деннис деб исм қўяди.
Унинг отаси машҳур шотландиялик футболчи, "МЮ" шарафини ҳимоя қилган Денис Лоунинг ишқибози эди. Айнан унинг шарафига ўғлига Деннис деб исм қўяди. Голландияда Денис аёллар исми бўлгани учун ўғлининг отига яна битта “н” ҳарфини қўшиб қўяди. Айтиш жоизки, Деннис Бергкамп шон-шуҳрат борасида Лоудан кам бўлмади.

Маълумот учун:
Тўлиқ исми: Деннис Николас Мария Бергкамп
1969 йил 10 майда туғилган
Фуқаролиги: Голландия
Бўйи: 183 см
Амплуаси: ҳужумчи
Лақаби: Учмас голланд





12 ёшида "Аякс" футбол мактабига борган футболчининг иқтидори жуда юқори эди. 17 ёшда бош жамоада дебют учрашувини ўтказади. Бўлиб ҳам Голландия чемпионатида эмас, Кубок эгалари кубогида "Мальме"га қарши ўйинда майдонга тушган Бергкамп кўп ўтмай соврин соҳиби бўлади.

 Бергкамп ҳужум ортида тўп тепарди. Унинг ўйинларини кўрган мухлислар яхши эслайдилар, ажабтовур голлар уриш билан бирга, қийин вазиятда ҳужумдаги жамоадошига аниқ голли пас берарди. Бу Голландия терма жамоасининг мураббийларини ҳам назаридан четда қолмади. 21 ёшида МТЖдан чақирув олди. 1990 йил ноябрида Грецияга қарши ўйинда гол ҳам урди. Терма жамоадаги фаолияти узоқ давом этмаган. Бор йўғи 10 йил. Аслида ундан ҳам кўп ўйнаши мумкин эди. Аммо муҳим пайтларда сафар ўйинларига бора олмасди. Самолётда учишдан қўрқадиган Бергкамп терма жамоа шарафини 79 ўйинда ҳимоя қилиб, 37та гол урган. 1986 - 1993 йиллар оралиғида "Аякс" либосини 185та учрашувда кияди ва 103та гол уради. 1992 йил "Аякс" УЕФА Кубоги финалида "Торино"ни мағлуб этади. Бергкамп эса фаолиятидаги дастлабки "Евро"да иштирок этиш учун Швецияга йўл олади.





Евро-92га Голландия амалдаги ғолиб сифатида ташриф буюради. Таркибдаги юлдузлар ҳам деярли ўзгармаган. Марко ван Бастен, Рууд Гуллит ва Франк Райкаард қаторидан жой олган қаҳрамонимиз Швецияга қарши баҳсда хет-трикка эришади. Гуруҳдан чиққан жамоа, кейинчалик чемпион бўлган Данияга имкониятни бой беради.

Тез орада "Барселона", "Ювентус", "Милан" ва "Интер" "Аякс"га жиддий таклифлар билан чиқа бошлайдилар. Футболчиларни сотиш билан билан кун кечирадиган голландлар, Бергкамни "Интер"га пуллайдилар. Гарчанд у ерда иккинчи маротаба УЕФА Кубогини қўлга киритган бўлса-да, Деннис ўзини бегонадек ҳис қилади.

Лекин унга ҳаёт "Арсенал"да катта омадни тақдим этади. 1995 йили Лондон клуби билан шартнома имзолаган Деннис у ерда 10та мавсумни ўтказади. Унинг Иан Райт билан тандеми премьер лига тарихидаги энг сермаҳсули бўлган. Кейин Тьерри Анри унинг ҳужумдаги шериги бўлди. Бу футболчи ҳақида ортиқча гапириб ўтириш керак эмас. Унинг ҳаётдаги энг яқин дўсти Марк Овермарс. У билан ҳам "Арсенал"да узоқ мавсум тўп тепган. Ҳаттоки ОАВ Овермарс фақат Бергкампга пас оширади дея кўплаб танқидларни босиб чиққанди.





"Арсенал"да футболчи 3 марта Англия чемпионлигини қўлга киритади. Англия Кубогида эса 4 марта зафар қучади. Ҳақли равишда "Арсенал" тарихидаги энг яхши иккинчи футболчи номига сазовор бўлган Деннис 2011 йилдан бери Франк де Бурга "Аякс"да ассистентлик қилиб келяпти. Аслида унга Венгер жамоада скаут бўлиб ишлашни таклиф қилганди. Аммо Бергкамп самолётда учишдан қўрқарди. Бунинг сабаби бор эди. 1989 йили у чиқиши лозим бўлган самолёт авиаҳалокатга учрайди. Унинг бортида дўсти ҳам бор эди. Тасодиф туфайли учмай қолган Деннис 1994 йили Голландия терма жамоаси АҚШдаги ЖЧга учиб кетаётганида бортдан ўрин олган журналистлардан бири сумкасида бомба борлигини айтиб, Деннисни қўрқитади. Шундан кейин 4 йил аввалги яраси тирналган ҳужумчи қайтиб самолёт бортига чиқмасликка аҳд қилади.

"Бу менинг муаммоим ва у билан яшашга мажбурман. Менга руҳий ёрдам керак. Голландия терма жамоаси ва "Арсенал" билан икки йилдан бери самолётда учмайман ва улар мени тушунишяпти. Учиш мени ваҳимага солади", - деганди Бергкамп.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 188
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 147
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 119
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: