UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 21:35“Сўғдиёна” мухлислари эртага Ғузорга боради  3 21:29“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалида!  0 21:19Генрих Мхитарян: "Кичик жароҳат бор эди, шунинг учун таваккал қилмадик"  0 20:52Бонуччига "Манчестер Сити" қизиқмоқда  2 20:26"Ювентус" Эктор Бельеринни нишонга олган  0 19:59Марко Пьяца Хорватия терма жамоаси таркибида жароҳат олди  1 19:34Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришни рад этди  6 19:08Коста ва Левандовски якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда  6 19:00Ёшлар лигаси. 4-тур. Бугунги ўйинлар тугади  8 18:45Неймар: "Бир неча ой олдин Бразилия терма жамоасини қўллашмаётганди, ҳозир ҳамма бахтли"  13 18:14Арда Туран уч ҳафта майдонга туша олмайди  2 17:54Olamsport: "Uzbek Tigers" - "Astana Arlans". Жуфтликлар маълум, Таиланддаги нуфузли турнирга борадиган боксчиларимиз таркиби аниқ бўлди  4 17:46Футзал. Ўзбекистон кубоги финали 3 апрель куни ўтказилади  0 17:43Стерлинг белидаги муаммоларга қарамай "Арсенал"га қарши ўйнаши мумкин  0

13 июн 14:43
Янгиликлар

Афсоналар. Чили юлдузи - Иван Саморано

Бугун жаҳон чемпионатининг “В” гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Куяба шаҳридаги “Арена Пантанал” шаҳрида Чили ва Австралия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. “Афсоналар” рукни остида Чили футболи юлдузларидан бири Иван Саморано ҳақида фикр юритамиз.

Маълумот учун:
Тўлиқ исми: Иван Луис Саморано Самора
1967 йил 18 январда туғилган
Фуқаролиги: Чили
Бўйи: 178 см
Амплуаси: ҳужумчи
Лақаби: Иван Грозний, Бам-Бам

Иван Саморано Чили футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Унда чилиликлар Марсело Салас ва Элиас Фигероа билан бир қаторга қўйишади. Саморано футболчилик фаолияти мобайнида Испания ва Мексика чемпионлигини, Чили, Испания суперкубогини, шунингдек УЕФА Кубогини қўлга киритган. Чили Кубоги, Испания ва Швейцария чемпионатида бир неча бор тўпурар деб топилган, қолаверса, Олимпиада ўйинларида ҳам тўпурарлик қобилиятини намойиш этган. Бундан ташқари бир марта ўз мамлакатининг “Энг яхши футболчиси” деб топилган.

Саморано Чили пойтахтида туғилиб ўсган бўлишига қарамай, пойтахт клублари эътиборини ҳеч торта олмаган. Тақдир уни Чилининг шимолига қараб етаклайди. У футбол ўйнаш мақсадида 20 минг аҳоли истиқомат қиладиган кончилар шаҳрига йўл олади ва иккинчи лигада қатнашаётган “Кобре Андиньо” билан шартнома тузади. Бир йил вақтини иккинчи лигада ўтказган қаҳрамонимиз тезда кўзга ташланади ва олий лигада иштирок этаётган “Кобресаль” мураббийлари эътиборига тушади. Бу жамоа ўртамиёна футболчилардан иборат бўлгани учун олтин медалларга даъво қилолмасди. Шунга қарамай, Саморано кетма-кет голлар уришни қойиллатади. Кейинчалик уни “Кобресаль” арзимаган пул эвазига Швейцариянинг “Сент-Галлен” клубига сотиб юборади.



Европага йўл олган футболчи қисқа вақт ичида Швейцарияда ўзини кўрсатади. У янги клуби сафида 54 учрашувда майдонга тушиб, 36та гол уради. Бундай кўрсаткични у атиги икки мавсум ичида қайд этади. Энди Иванни бошқалар ҳам таний бошлайди ва шу заҳоти Испаниянинг “Севилья” жамоасидан таклиф тушади. Кейинги икки йилни “Севилья”да ўтказган Саморано 56 учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилади. Ҳужумчининг Испаниядаги ажойиб ўйини ва голларига маҳлиё бўлиб қолган “Реал” расмий таклиф билан чиқиб чилилик тўпурарни ўз сафига қўшиб олади.

“Реал”га ўтиш орзунинг ушалиши дегани эди. Иван мадридликлар билан Испания чемпионлигини қўлга киритади, Кубокда зафар қучади. У “Реал” сафида тўрт мавсум тўп тепиб, жами 81та гол уришга муваффақ бўлган. “Реал” мухлислари уни тезда ёқтириб қолишади ва “Иван Грозний” деган лақабни беришади. 1994-95 йилги мавсум арафасида “Реал”нинг ўша пайтдаги мурабббийи Хорхе Вальдано ҳужумчини сотиб юбормоқчи бўлади, бироқ охирида бу фикридан қайтиб яна жамоасида олиб қолади. Ўша мавсум чилилик футболчи мураббий ишончини оқлаб 28та гол уришга эришади.

Бу пайтда таниқли юлдузларни харид қилиш орқали ном қозонган Массимо Моратти туни билан безовталаниб чиқаётганди. Унинг тушига мудом Саморано томонидан урилган голлар кираётганди. Ниҳоят туш ҳақиқатга айланиб, Саморано Миланнинг “Интер” клубига кўчиб ўтади. Ўшанда “Интер”нинг ҳужум чизиғида Саморано - Нванкво Кану - Юрий Жоркаефф учлиги тўп сурарди. “Иван Грозний” Миланга кўчиб ўтгач, ўша йилнинг ўзидаёқ жамоаси билан УЕФА Кубоги финалига етиб боради. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда “Интер” пенальтилар сериясида “Шальке 04”га ютқазиб қўяди. Итальян ОАВ шу заҳоти бош айбдор сифатида Саморанони кўрсатади, уни пенальти тепа олмасликда айблашади. Қолаверса, чемпионат давомида атиги еттита гол урганини ҳам қистириб ўтишади.



“Мен Саморано пенальти тепаётганда узоқдан югуриб келса тўпни ҳар доим дарвозабондан чап томонга тепишини билардим” деганди ўйиндан кейин “Шалке” посбони Йенс Леманн. Натижадан қониқмаган Моратти кейинги мавсумдаёқ “Барселона”дан жуда катта пул эвазига бразилиялик Роналдони сотиб олади. Роналдо келгач, Саморано захирага михланади. Бундан ташқари, 9-рақамли футболкани ким кийиши борасида ўзаро баҳс-мунозаралар бошланиб кетади. Иваннинг ёши катта бўлгани учун 9-рақамни мавсум охиригача кияди, лекин янги чемпионат олдидан барибир Роналдога топширади.

Роналдо келганидан сўнг чилилик ҳужумчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган бўлса-да, ўз устида ишлашдан тўхтамайди ва ажойиб голлари билан “Интер”нинг УЕФА Кубогида ғолиб чиқишида ўз ҳиссасини қўшади. Москванинг “Спартак” клуби билан кечган ярим финал баҳсида ва “Лацио”га қарши финал ўйинида у голлар уриб жамоаси ютуғига катта улуш қўшади. Саморано 31 ёшида дастлабки халқаро совринни ютади.



Саморано Чили термаси сафида ҳам ўзини кўрсата олган. 1998 йил Францияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Марселос Салас билан биргаликда ажойиб ҳужум жуфтлигини ҳосил қилганди. Иван мундиал пайтида Италия ва Австрия дарвозасига биттадан тўп киритади. Саралаш баҳсларида эса Салас - Саморано жуфтлиги жами 23та гол уришга муваффақ бўлган. У терма жамоада илк бор 20 ёшида майдонга тушган.

Саморано футболчилик пайтида мураббийлар билан деярли тортишмаган. У ҳар доим ўзини профессионал сифатида тутган. Қолаверса, матбуот билан ҳам доим яхши муносабатда бўлган. Саморано фаолияти мобайнида доим 9-рақамли либосда тўп сурган. Фақат “Интер”га Роналдо келганидан сўнг клуб раҳбариятининг қистови билан “9”ни Роналдога беришга мажбур бўлган, ўзи эса “18”ни олиб, бир билан саккиз орасига пльюсни қўшиб қўйган: 1+8=9.

2000 йил Сиднейда ўтказилган Олимпиада ўйинларида қатнашган Иван Саморано 6та голи билан мусобақа тўпурари бўлади. Ўша мусобақада Чили термаси ярим финалда бўлажак чемпион Камерунга ютқазиб, учинчи ўрин билан чекланади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  574
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: