UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  10 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  13 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз? (Сўровнома натижалари) Янгиликлар

Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз? (Сўровнома натижалари)

4 декабрь куни сайтимизга янги сўровнома қўйгандик. “Вадим Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз?” деган мавзуда.
Ўтган тўрт кун ичида жами 103 киши бу сўровномада қатнашибди. Дастлаб натижаларни келтириб ўтсак.

Яхши бўлди, ҳар холда бекор юргандан кўра – 59 овоз
Ўзимизнинг клублардан таклиф кутса бўларди – 21 овоз
Қозоғистонда футбол кучли эмас, бекор кетди – 6 овоз
Қаерда ишлашининг менга фарқи йўқ – 17 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп 59 киши Абрамовнинг Қозоғистонга кетганига ижобий баҳо берган. 21 киши озроқ кутса бўларди деган маънода ўзимизнинг клублардан таклиф тушишини кутса яхшироқ эди деган жавобни маъқул кўрган. 17 киши учун эса Абрамовнинг қаерда ишлашининг фарқи йўқ экан.  Ва ниҳоят 6 иштирокчи Қозоғистон футболи кучли эмас, бекор кетди деган жавобда тўхталган.

Энди бу борада бизнинг фикримизни келтирадиган бўлсак, Вадим Карленовичнинг қарорини ҳозирча тўлиқ қувватлаймиз. Чунки ўзига яраша ном чиқарган мураббийнинг бир ярим йил ишсиз юриши катта муддат ҳисобланади. Шундай экан, Абрамов “Астана”ни танлаб тўғри қилди. Мураббий у ерда қозоқ футболи билан яқиндан танишади, Европа футболи ҳавосини тотиб кўради. Орамизда Қозоғистонда футбол савияси бизникидан паст деяётганлар ҳам йўқ эмас. Лекин муҳими шундаки, улар ривожланиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Суперлигадаги ҳеч бир клуб жимгина қараб тургани йўқ.

Ўз вақтида бизда ишлаган Виктор Кумиков, Миодраг Радулович, Виктор Пасулько, Владимир Фомичев сингари мураббийлар қозоқ футболида фаолият олиб боришди ва боришмоқда. Мана энди улар сафига Вадим Абрамов ҳам қўшилди ва бундан фақат хурсанд бўлишимиз керак. Ахир ўзбекистонлик мураббийларнинг чет эл футболида ишлаши биз учун ютуқ эмасми? Абрамов ўзимизда бекор юриб олий лига клубларидан таклиф кутса бўларди, лекин бизда кўп нарса насия эканлигини инобатга олсак, мураббий учун энг маъқули нақдини танлаш эди ва шундай қилди ҳам.

Абрамов – кучли ва обрўли мутахассис. У аллақачон чемпионлик учун курашадиган клубларда ишлаш савиясига етган. Унинг учун “Навбаҳор”, “Қизилқум”, “Динамо” сингари доим муаммолар атрофида ўралашиб юрадиган жамоаларда ишлаш қизиқ бўлмаса керак. Қолаверса, бугунги кунда унга “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” сингари кучли тўртликдан таклиф тушмаса ҳам керак. Қозоғистон чемпионатида ишлаш эса унинг учун янги мактаб саналади.

Қаерда ишлашининг фарқи йўқ деганлар эса назаримизда, мураббий қаерда бўлмасин ишласа бўлди мазмунида овоз беришган. Энг муҳими, мураббий ишсиз қолмаса бўлгани. Ўйлаймизки, Вадим Карленович “Астана”ни танлаб тўғри йўл тутди. Қозоғистонлик журналистларнинг ёзишича, улар “Астана”га Луи Ван Гал, Славолюб Муслин каби номдор мураббийларнинг келишини кутишган экан. Охир-оқибат улар учун Абрамов номи сюрприз бўлди. Ва баъзилар бунга ҳаттоки қарши чиқишди ёки бўлмаса кинояли кулиб қўя қолишди. Абрамов олдида эса битта йўл қолди: фақат меҳнат орқали кимлигини бутун Қозоғистонга намойиш этиш. Бу борада у кишига омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.

Сайтимизда чиққан янги сўровномада иштриок этишни унутманг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика