Latest news

02:31Бундеслига. "Бавария" сафарда "Майнц" устидан иродали ғалабага эришди0 23:45Зидан: "Барселона"ни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларнинг кучсиз томони йўқ"21 23:45Зидан: "Если мы хорошо сыграем в матче против "Барселоны", результат придёт"0 23:32Луис Энрике: "Асосий рақобатчимизни ютишимиз керак"9 23:32Луис Энрике: "Важно выиграть, потому что это будет победа над прямым конкурентом"0 23:20"Спартак" - "Рубин" учрашувини шахматчи бошлаб беради0 23:20Российский шахматист сделает первый удар по мячу в поединке "Спартак" - "Рубин"0 23:00"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар (ТОП-10)22 22:22Кроос машғулотларга қайтди7 22:22Кроос вернулся к тренировкам0 22:12ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиши учун 2та рақибни мағлуб этиши керак бўлади23 21:50«Валенсия» Нанини бир ойга йўқотди1 21:50«Валенсия» потеряла Нани на месяц0 21:30Матье Дебюши 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди4 21:30Матье Дебюши из-за травмы пропустит около 6 недель0

16 jul 09:49
News

Абрамовга қўйиб беринг термани!

Биз интиқ бўлиб кутган, ҳал қилувчи ўйинлар саналари ўрин олган июнь ойи якун топганига ҳам ярим ой бўлди.
Бу қисқа вақт мобайнида ёшларимиз Туркияда ўтказилган кичик мундиал билан бизни бироз чалғита олди. Улар шунчаки “музқаймоқ еб қайтиш” савиясидан юқори ижро намойиш этишди. Тўғри, икки бор йирик мағлубиятга учрадик, бироқ ўша рақибларимиз финалгача етиб келишди.

Франция ғолибликни тантана қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг, нимагадир ҳамма муҳлислар яна терма жамоа ўйинлари ҳақида сўзлай бошлашди. Эътибор беринг: Миллий терма жамоамизнинг Туркия билан ўртоқлик ўйинига бир ойдан кам вақт қолди! Нега жимлик? Хўш, терма жамоамиз йиғини ёки таркибга киритилиши кутилаётган қайсидир футболчини муҳокама қилмаймизми? Жаноб Қосимов қайси футболчини кузатиш учун махсус сафарга отланди? Иорданиянинг барча ўйинлари туширилган дискларни кузатиб, Туркия билан ўйинда Иорданияга қарши тактика ўйлаб қўйилдими? Ҳеч ким жавоб бермаяптими ёки биз ертўладаги овозни эшитмаяпмизми?

Хўш, Абрамов бугунги кунда ҳам терма жамоа бошқарувида бўлганида қандай йўл тутган бўларди? Икки хил жавоб бериш мумкин:

1. Агар Карленович миллий термамиз бош мураббийи лавозимида ишлаб турганида, муҳлисларни лол қолдирадиган нимадир иш қиларди. Янги қайсидир футболчини таклиф этарди ёки асосий таркибдан қайсидир “юлдуз” учун жой ажратмасди ёинки “Туркия терма жамоасини енгиш—менга ҳеч қандай машаққат туғдирмайди” қабилидаги бирор бир мулоҳазаси билан терма жамоа футболчилари елкасидаги босимни ўз зиммасига оларди.

2.  Вадим Абрамов бош мураббий бўлганда ҳам бугунгидек ҳолат кузатиларди. Сабаби, федерациядагилар жимликни хуш кўришади.

Менимча, биринчи жавобга қўшиладиган муҳлислар салмоғи орамизда юқори. Чунки, бунга бир неча сабабларни кўрсатишимиз мумкин:

Биринчидан, Абрамов тез-тез матбуот эътиборига тушишни хуш кўрувчи мураббий. У нимадир билан машғул бўлаётганини, терма жамоа учун нимадир қилаётганини доим ҳамма билиб боришини хохлайди. Бу салбий хислатми ёки ижобий—талқин қилишингизга боғлиқ!

Иккинчидан, унинг учун ҳатто Аҳмедов ёки Жепаровлар учун ҳам терма жамоа асосий таркибида  ўйнаш кафолатланмаган. Бу борада Қосимовни мақтай олмаймиз. Тўғри, муҳим паллада ёшларнинг панд бериши мураббийга бориб тақалади. Ҳатто, ўзига нисбатан кескин гапирган Гейнрих хизматидан воз кечишни ҳам уддалай олмади. Мураббий футболчиларнинг “ноз қилишига” ёки муҳитга салбий таъсир этишига ожиз қараб турмаслиги керак. Абрамов-чи? Ўша пайтдаги терма жамоамиз тезкор “мотор”и ҳисобланган Жасур Ҳасановни “Терма жамоага лойиқ эмас”,  деб қўя қолди.

Учинчидан, Вадим Карленович нафақат матбуотга балким термамиз футболчиларига ҳам кучли таъсир эта оладиган “қайноқ” ибораларидан тортиқ қилиб турарди. Японияга қарши япон футболчиларининг бундеслигадаги фаолияти ҳақида ёки Гагариннинг биринчи бўлганлиги ҳақида айтилган гаплари ҳар бир ғурурли футболчининг кучига янада куч қўшиши табиий.

Бугунги кунга келиб аксарият футбол муҳлислари Жанубий Американинг бешинчи жамоасини Қўшоқовичнинг ҳимоявий тактикаси билан мағлуб эта олишимизга ишонишмайди. Яна шуни қўшимча қилишим мумкинки, Туркияга қарши ўйинга тушириладиган таркибни муҳлисларнинг катта қисми 90 фоизга аниқ тахмин қилиши мумкин. Ҳатто баъзилар қандай тактика остида тўп тепишимизни ҳам айтиб бера олишади. Бу эса ушбу ўйинга нисбатан қизиқишни пасайишига сабаб бўлади.

Вадим Абрамов даврида муҳлислар терма жамоамиз кучига ишонишарди. Ҳеч бўлмаганида тўпни назорат қилиб, тактик ҳужумлар ташкил қилиш жамоада ўз кучига ишончни шакллантирарди.

Биз жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўлида август ойида бугунги кундаги Европанинг ўз мавқейига эга бўлган терма жамоаси—Туркия билан ўртоқлик ўйинида, шундан сўнг Иорданиядан ўта олсак, Уругвай ёки Жанубий Американинг бошқа вакили билан икки бор(шулардан бири ўз уйимизда) муҳим баҳсларда майдонга тушамиз. Ушбу муҳим учрашувларда терма жамоамиз чиройли ўйини билан муҳлисларни хурсанд эта олишса, “музқаймоқ ейиш” ҳам, балки насиб қилиб қолар. Жаҳон чемпионатига бориш учун унга муносиб ўйин намойиш қила олмоғимиз даркор. Бугунга келиб, терма жамоамизда ижрочилар етарли! Тайёр “масаллиқ”ни муносиб “ошпаз”га топшириш вақти келмадимикин?!

Футбол сайтларидан бирида муҳлислар изоҳларини ўқиётгандим, бир фикр эътиборимни тортди: “Миржалол Қосимов—бошланғич синф ўқитувчиси. Абрамов ҳам бошланғич синф ўқитувчиси. Абрамов ўз ўқувчиларини юқори синф савиясига кўтара олди, бироқ юқори синф ўқитувчиларига топшириладиган синфни мактаб директори яна бошланғич синф ўқитувчиси—Қосимовга топширди!” Ўхшатиш сизга ҳам ёққан бўлиши ва бугун терма жамоамизга ҳеч бўлмаганда Демяненко ёки Тео Бюкер савиясидаги мураббийни олиб келиш вақти келганлигини сиз ҳам англаб турибсиз. Бироқ чет эллик мураббийни олиб келишни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаётган федерациядан Вадим Абрамовга яна терма жамоани топширишни сўраган бўлардим. Бу қарор Қосимовга нисбатан ноҳақлик бўлмайди, деган умиддаман. Футболчилик фаолиятида Ўзбекистонимизнинг ёрқин футбол юлдузи бўлган инсон учун “Бунёдкор”даги фаолият ўзининг туб маънодаги ўрни деб биламан. Вақти келиб “Бунёдкор” Қосимов бошчилигида Осиёни забт этишига ишонаман. Менинг фикримча, Миллий терма жамоамиз учун бугунги кунда юртимизда Абрамовдан муносиброқ номзод йўқ!

Муддатидан олдин чўкмай десангиз,
Қўлингизда тутманг икки кемани!
“Бунёдкор” ҳам бир кемадир, билсангиз,
Абрамовга қўйиб беринг термани!
 
Қаранг, термам ўз йўлидан тойибдур,
Карленович ўз-ўзини койибдур,
Ноҳақ Эрон ғалабаси айбдур
Абрамовга қўйиб беринг термани!
 
Термамизга муҳим тартиб ўрнатган,
Хужумкор деб тактикасин созлатган,
Шогирдига мадҳияни ёдлатган,
Абрамовга қўйиб беринг термани!
 
Зуфарович, муҳлисларни эшитинг,
Терма билан олий мақсадга етинг,
Балким, бўлган—гиналарни унутинг,
Абрамовга қўйиб беринг термани!
 
Мураббийлик муҳлис танловидадур,
Мундиал ҳам Вадим ўйловидадур
Балким айби—унинг мўйловидадур,
Абрамовга қўйиб беринг термани!
 
Олим Толипов
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook