28 nov 18:23
News

Абрамов "Астана" билан Европа лигаси саралашида иштирок этади

Бугун ўзбекистонлик мураббий Вадим Абрамов Қозоғистоннинг "Астана" клуби билан шартнома тузгани ҳақида хабар бердик.
Ушбу клуб бу йилги мавсумда Қозоғистонда "Актобе"дан кейин иккинчи ўринни банд этди.

Абрамов ва "Астана" Европа лигаси-2014/15 саралаши дастлабки босқичидан бошлаб иштирок этади.

Клуб бу йил ҳам ушбу босқичда иштирок этиб Болгариянинг "Ботев" клубига имкониятни бой бериб қўйганди.

"Астана" сафида Ненад Эрич (Сербия), Фокси Кетевоама (МАР), Патрик Твумаси (Гана), Игор Тигирлаш (Молдова), Филип Ивановски (Македония), Дамир Кожашевич ва Блажко Игуманович (Черногория) каби легионерлар ўйнайди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook