UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  3 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  3 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  7 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  9 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  9 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  3 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1

Абдуллоҳ Ал Идрисси: «Ўзбекистонга қарши қийин ўйин бўлади» Янгиликлар

Абдуллоҳ Ал Идрисси: «Ўзбекистонга қарши қийин ўйин бўлади»

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013 иккинчи тури доирасидаги Ўзбекистон - Марокаш учрашувидан олдин одатга кўра матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Марокаш ўсмирлар терма жамоаси устози Абдуллоҳ Ал Идрисси ҳамда жамоа сардори Набил Жаади иштирок этди.

“Иккинчи ўйин қийин бўлади, Ўзбекистон Осиё чемпиони сифатида мундиалда қатнашяпти. Ўзбекистоннинг Панамага қарши кечган ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа яхши ўйин намойиш этди”, - дейди Абдуллоҳ Ал Идрисси кириш сўзида.

- Фужайра ҳақида нима дея оласиз? Шаҳар сизга ёқдими?
- Биз арабмизку, шу сабабли барчаси одатий.

- Марокаш терма жамоасининг захирасида ўйинни кучайтира оладиган футболчилар етарлича, 1-турдан келиб чиқиб ўзгариш бўладими?
- Иккинчи ўйинга ким тайёр бўлса ўша тушади. Асосий таркибда ўша кун учун энг яхши бўлган 11 нафар футболчи майдонга чиқади.

- Дастлабки турда Хорватия таслим қилинди. Ўша ўйиндан кейин футболчиларда ҳаволаниб кетиш бўлмадими?
- Йўқ, чунки у ўйин тарихдан жой олди ва биз эртанги ўйинга тайёргалик кўришимиз керак. Буни футболчилар ҳам, мен ҳам яхши тушуниб турбмиз. Барчамиз вазифамизни профессионал тарзда бажаришимиз керак.

- Дастлабки турдаги ғалабадан сўнг шерикларингизнинг ҳолати қандай? Хорватия устидан қозонилган ғалабадан сармаст эмасмисизлар?
Набил Жаади: - Биз биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Энди Хорватияга қарши ўйинни унутиб иккинчи ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз.
 

Нодирхўжа Юлдашев
Фужайра
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика