Latest news

13:48Ибрагимович: "МЮ тез орада рақибларини йўқ қилишни бошлайди деб умид қиламан"3 13:48Бугун 10 декабрь, халқаро футбол куни0 13:44Ибрагимович: надеюсь, скоро «МЮ» начнёт убивать соперников0 13:30Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Бунёдкор" - "Турон-С" 3:20 13:12АПЛ. 15-тур превьюси3 12:57Olamsport: Боксчимиз Дўстматов сўровномада пешқадам, UFC. Абдурахимов мағлуб бўлди ва бошқа хабарлар4 12:52Расмга изоҳ беринг 44 12:35Музаффар Одилов - "Дизайн" чиптаси ғолиби 15 12:12Европанинг топ-клублари логотипи эволюцияси (галерея)18 11:57Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. "Локомотив" - "Нафис" 3:40 11:472018 йилдаги Чемпионлар лигаси финали Украинада бўлади10 11:41Олий лига-2016. Энг қари жамоа "Қизилқум", энг ёши "Пахтакор"6 11:41Моуриньо: "Жадвалга қараб бошқа жамоалар МЮдан яхши деб ўйлаш мумкин, аммо бундай эмас"7 11:41Моуринью: по таблице можно подумать, что другие команды лучше «МЮ», а это не так0 11:15EPL Manager: 15-турда майдонга тушмайдиган футболчилар12

30 apr 14:30
News

Аббос Омонов: "Машъал"га мослашиш жараёни кетмоқда"

Аббос Омонов. Чемпионатимизнинг 6-тур ўйинларидан ўрин олган “Нефтчи” – “Машъал” учрашувидан сўнг Аббос Омонов билан боғланиб учрашув ҳақида фикрларини ва янги жамоаси ҳақида билишга ҳаракат қилдик.
- Аввало "Нефтчи"га қарши баҳс хусусида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- "Нефтчи"га қарши учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик. Шунга қараб тайёргарлик кўргандик. Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқаси тенг курашлар остида ўтган бўлса, кейин секин-аста мезбонлар биздан кўра яхшироқ ҳаракат қилганини айтишим мумкин. Ўйинда ҳар икки жамоада қулай имкониятлар вужудга келди. Афсус биз ҳам, рақиб жамоа ҳам имкониятлардан фойдаланишга эриша олмадик.

- "Нефтчи" жамоаси бу йил янгиланган таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Бу жамоа аввалгиларидан нимаси болан фарқ қилмоқда?
- Хақиқатдан "Нефтчи" жамоааи бу йил тубдан янгиланиб кетди. Жамоа яхши шаклланганлигини айтишим мумкин. Бу жамоага озгина вақт керак менимча. Кейинги турларда жамоа ўз ўйинини топиб олса, бемалол аввалги мавқейига қайтишига ишонишимиз мумкин.

- Аббос, бу йил сиз "Машъал"жамоаси таркибига янги келиб қўшолдингиз. Жамоага мослашиш қийин кечмаяптими?
- Ҳа тўғри бу йил жамоага яни келганлардан бириман. "Машъал" жамоаси яхши шаклланган жамоалардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Жамоага мослашиш жараёни ҳали ҳам кетмоқда. "Машъал"га фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

- Жамоа мураббийи Хомяковнинг машғулотлари ҳақида нима дея оласиз?

- Мураббийимиз билан тез тил топишиб кетишга муваффақ бўлдим десам адашмаган бўламан. Машғулотлар жуда қизиқарли ўтмоқда. Биз асосан техник ва тактик услублардан фойдаланиб машғулотлар ўтказаяпмиз.

- Энди кейинги турда сизларни жиддий синов кутиб турибди.
-Тўғри айтасиз, кейинги ўйин шанба куни "Олмалиқ"қа қарши бўлади. Биз бу ўйинга қарши тайёргарликни бошлаб юборганмиз. “Олмалиқ” яхши шаклланган жамоа. Уларни таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина. Бу ўйинда бизга осон бўлмаслигини сезиб турибман. Шунга яраша тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни ҳурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Мубораклик муҳлисларга ғалаба тортиқ этишга ният қилганмиз.


Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook