UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

"А" серия, 29-тур: Бенитес ва Монтелла тўқнашуви Янгиликлар

"А" серия, 29-тур: Бенитес ва Монтелла тўқнашуви

Бугун ва эртага Италия “А” сериясида 29-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Турнинг марказий ўйинлари Неаполь ва Римда ўтказилади. Жумладан, “Наполи” – “Фиорентина” баҳсида келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этадиган жамоа номи деярли ҳал бўлиши мумкин.

22 март, шанба
22:00. ТОРИНО – ЛИВОРНО
Тахминимиз
– 2:1
Охирги 4 беллашувда бирорта гол урмасдан мағлубиятга учраган туринликлар кичик инқирозни бошдан кечиришмоқда. “Ливорно” билан уйдаги ўйин буни йўққа чиқариш учун жуда яхши имконият. Биринчи даврада қайд этилган 3:3 ҳисоби бу сафар ҳам ҳужумкор футбол кўришга умид уйғотади. Меҳмонлар ҳеч бўлмаганда бир очко билан уйга қайтишга уриниб кўришади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Баша, Фарнеруд, Ларрондо, Паскуале, Мазьелло, Жилле – Лучи, Мбайе, Эмегара.

00.45. КЬЕВО – РОМА
Тахминимиз –
1:1
Лигани тарк этиши мумкин бўлган жамоалар қаторида бораётган вероналиклар учун асосан уйдаги учрашувлар очко келтиради. Руди Гарсия шогирдлари эса ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма келтирадиган 2-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қилишяпти. Лекин охирги 3 баҳсда “Рома” катта муаммоларга дуч келди. Жароҳатлар ва баъзи футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтмоқда.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гуана, Драме, Паредес, Хетемаж – Бальцаретти, Стротман, Де Росси.



23 март, якшанба
16:30. ПАРМА – ЖЕНОА
Тахминимиз
– 2:1
Роберто Донадони бошчилигида ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери мағлубиятга учрамаган пармаликлар бу борада клуб рекордини янгилаб улгуришди. Жамоа 16 баҳсдан бери ютқазмади. Антонио Кассано тобора ёрқин ўйин намойиш этмоқда. “Женоа” олдида аниқ бир вазифа йўқ. Жамоа ўйин савиясини ўстирди ва ўрта поғоналарда боряпти. Ғалаба “Парма”га Еврокубокларда иштирок этиш учун яхши имкониятни тақдим этади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Маркионни, Гаргано, Поцци, Маури, Вергара – Антонини, Доннарумма, Куцка, Гамберини, Врсалько, Стураро.

19:00. БОЛОНЬЯ – КАЛЬЯРИ
Тахминимиз –
1:0
“Болонья” “А” серияда ўрнини сақлаб қолиш учун жиддий курашга киришган. Сардинияликлар бу муаммони ҳал қилиб бўлишган. Шу сабабли мезбонларда иштиёқ кўпроқ. Бу бўлажак учрашувдаги натижага таъсир қилиши мумкин.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Крхин, Коне, Делла Рокка, Ибсон – Адриан, Пизано, Конти.

19:00. ИНТЕР – АТАЛАНТА
Тахминимиз –
3:2
Сўнгги 6 учрашувни жуда яхши ўтказган “Интер” мавқеини яхшилаб олишга эришди. Ҳар икки жамоа айни пайтда мавсумдаги энг ёрқин ўйинларини намойиш қилмоқда. Ўтган мавсум бергамоликлар Миландан ажойиб ғалаба билан қайтишганди. Бу сафар Маццари ўз жамоаси билан бунга йўл қўймасликка интилиши табиий.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Жуан Жезус, Киву – Беналуан, Каццола, Бривио.



19:00. САМПДОРИЯ – ВЕРОНА
Тахминимиз -
1:1
Савия бўйича бир-бирига яқин бўлган икки жамоа тўқнашуви. Михайлович “Сампдория”да ижобий ўзгаришлар қила олгани яққол кўзга ташланяпти. Вероналиклар эса иккинчи даврада муваффақиятсизликка юз тутишди, лекин ўйин тарафлама Мандорлини шогирдлари ёмон таассурот қолдиришмаяпти.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Сесту, М. Родригес, Крстичич – Хуан Жезус, Гомес.

19:00. УДИНЕЗЕ – САССУОЛО
Тахминимиз
– 3:1
Удинеликлар сўнгги ўйинларни жуда яхши ўтказишди. Ўтган турда Римда “Рома”дан очко олишга муносиб ҳаракат қилишди, бироқ қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. “Сассуоло” эса ўтган турда ғалаба қозониб, руҳий тушкунликдан чиқишга муваффақ бўлди. Удинедаги баҳсда мезбонларнинг имконияти анча юқори.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Г. Сильва – Ачерби, Манфредини, Пучино, Марроне, Н. Сансоне, Берарди.

22:00. НАПОЛИ – ФИОРЕНТИНА
Тахминимиз –
2:1
Шубҳасиз, турнинг марказий ўйини. 3 ва 4-поғонада келаётган жамоалар ЕЧЛ йўлланмаси соҳиби номини аниқлашга уриниб кўришади. Ғалаба неаполликларни бунга жуда яқинлаштиради. Меҳмонларнинг зафари курашни янада кескинлаштиради. Ҳар икки жамоа ўтган ҳафта Европа Лигасида мухлисларини хурсанд эта олмади. Шу сабабли учрашув уда шиддатли кечиши табиий.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Суньига, Рафаэл, Маджо – Хегази, Росси, Писарро, Ребич.



00:45. КАТАНИЯ – ЮВЕНТУС
Тахминимиз
– 0:2
Кўпчиликнинг фикри бўйича турда кимнинг ғалаба қозониши аниқроқ бўлган беллашув. Лекин “Катания” лигада қолиш учун курашга киришиб, ҳал қилувчи баҳслар арафасида турибди. Шу сабабли пешқадамдан олинадиган очко жамоанинг кайфияти ва руҳини юқорига кўтаради. Сицилияликлар мухлислари қаршисида қаҳрамонлик кўрсатишга астойдил ҳаракат қилишади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Кастро, Фризон, Сполли, Альмирон – Маркизио, Барцальи, Огбонна, Пелузо, Пепе, Погба.

00:45. ЛАЦИО – МИЛАН
Тахминимиз –
2:2
Турдаги яна бир марказий учрашув. Кларенс Зеедорфга “Милан” раҳбарияти 2 учрашувда вазиятни ўнглаш учун имконият тақдим қилди. Буларнинг биринчиси айнан Римдаги ўйин. Эдуардо Рейя шогирдлари иккинчи даврани анча яхши ўтказиб, турнир жадвалида юқорига кўтарилишга эришишди. Миланликларда аҳвол жиддий. Жароҳатлар ҳам жамоага халал беряпти. Римда жанговар ва шиддатли кечадиган ўйинга гувоҳ бўлишимизга шубҳа йўқ.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Эдерсон, Маркетти – Аббьяти, Эль-Шаарави, Петанья, Абате, Монтоливо.

Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика