Latest news

08:03ВИДЕО. "Краснодар" - "Крилья Советов" 1:10 07:58Болази узоқ вақтга сафдан чиқди0 07:58Болази выбыл на длительный срок0 07:31Англия кубоги. МЮ «Рединг» билан, «Вест Хэм» «Ман Сити» билан ўйнайди ва бошқа жуфтликлар1 07:31Кубок Англии. «МЮ» сыграет с «Редингом», «Вест Хэм» против «Ман Сити» и другие пары0 07:26Италия. «Удинезе» «Болонья»ни мағлуб этди0 07:26Чемпионат Италии. «Кьево» и «Дженоа» голов не забили, «Удинезе» был сильнее «Болоньи»0 07:24Олий лига-2016. Энг яхши дарвозабон ким? 19 07:21Россия. «Рубин» «Спартак»ка ютқазди0 07:21Чемпионат России. «Рубин» в гостях уступил «Спартаку» и другие результаты0 07:17Испания. «Депортиво» 5:1 ҳисобида ютди0 07:17Чемпионат Испании. «Реал Сосьедад» в гостях разгромно уступил «Депортиво»0 07:12Англия. «Мидлсбро» «Халл»ни мағлуб этди0 07:12Чемпионат Англии. «Мидлсбро» обыграл «Халл»0 23:46Брозович "Интер" билан шартномасини узайтириши мумкин0

15 dec 16:20
News

“А” серия. 16-тур превьюси

Италия “А” сериясида асосий учрашувлар бугун ва эртага бўлиб ўтади.
Кеча тур Катанияда кечган “Катания” ва “Верона” клублари ўртасидаги учрашув билан бошланди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Қолган учрашувлар превьюлари билан танишиб олинг. Жорий уикэндда “Милан” -  “Рома” ҳамда “Наполи” – “Интер” каби кескин тўқнашувлар кутиб турибди.

Италия А серияси мусобақа жадвали

15 декабрь, якшанба
19:00. “КЬЕВО” – “САМПДОРИЯ”
Тахмин – 1:2
Вероналиклар охирги 4 учрашувда дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади. “Кьево” кетма-кет очколарни қўлга киритиб, ишқибозларини хурсанд этишни бошлади. Генуяликлар эса Синиша Михайлович қўл остида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 ғалаба ва 2 дурангга эришишди. Ҳозир ҳар икки жамоа кўтарилиш палласида. Улар учун қишки танаффуснинг яқинлиги афсусланишга арзийдиган ҳолат. “Сампа”нинг грандларга қарши баҳсларда ўйин тарафлама ишончлироқ кўринаётгани ушбу беллашувда Генуя шаҳри жамоасининг имкониятларини ошириши мумкин. Веронадаги баҳс аутсайдерлар қаторидан кўтарилиш учун жангга айланади. Мезбонлардан Эстигаррибия, Палоски, Теро, меҳмонлардан Эдер. Поцци ва Габбиядини ўйин тақдирига ойдинлик киритишлари эҳтимоли кўпроқ.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Калельо, Клейтон, Драме – Кастеллини

19:00. “ФИОРЕНТИНА” – “БОЛОНЬЯ”
Тахмин – 3:1
“Артемио Франки”да кечадиган учрашувда майдон эгалари фаворит саналишади. “Болонья” айни пайтда 19-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоага қишки танаффус ўзига келиб олиши учун ёрдам бериши мумкин. Йўқотишлар ҳам меҳмонлар сафида жиддийроқ. Перес ва Соренсен асосий таркиб футболчилари сифатида ўйнаб келаётганди. “Фиалка”лардан Амброзини дисквалификацияга учраган. Валеро, Куадрадо, Аквилани ва Росси сингари футболчиларга қарши туриш осон эмас. “Болонья”да кўп нарса доимгидек Диамантига боғлиқ. Винченцо Монтелла бошчилигидаги “Фиорентина” бу сафар муҳим очколарни қўлдан бой бермаса керак.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гомес, Хегази, Весино, Амброзини – Керубин, Перес, Соренсен

19:00. “ЖЕНОА” – “АТАЛАНТА”
Тахмин – 2:1
Генуядаги баҳсда рақибидан икки очко кўпроқ тўплаган “Женоа”нинг имкониятлари салгина юқори. Мезбонларда бу мавсум жамоавий ўйин анча шаклланиб қолгани кўзга ташланмоқда. Бергамо клубида эса Чигарини, Денис ва Моралес жамоа етакчилари ҳисобланади. Айниқса, Чигарини “А” серияда энг кўп голли пас бераётган футболчилардан бири. Ҳар икки жамоа таркибида бир қатор йўқотишлар бор, лекин ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғидаги футболчилар йўқотишларсиз майдонга тушиш имкониятига эгалар. Ҳозирча бир текисда ўйин намойиш қила олмаётган жамоалар беллашувида кичик бир эпизод ҳам ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Зе Эдуардо, Портанова, Куцка, Сантана, Манфредини – Йепес, Раймонди, Беллини, Каццола

19:00. “ЛАЦИО” – “ЛИВОРНО”
Тахмин – 3:1
“Лацио” учун ливорноликлар жуда қулай рақиб ҳисобланади. Римдаги 18 баҳсдан 17тасида мезбонлар ғолиб чиққан, сўнгги 5 учрашувда “бургутлар” ғалаба қозонган. Клозенинг майдонга қайтиши Владимир Петкочи шогирдларига қўшимча руҳий мадад берса ажаб эмас. “Ливорно” ҳимояда имкон қадар бехато ўйнашга ҳаракат қилмоқда, бироқ рақиб дарвозаси олдида вазиятларни яратишда муаммоларга дуч келяпти. Мезбонларга ушбу беллашувда муваффақиятга эришишга фақат уларнинг ўзлари халал бериши мумкин. Кўплаб имкониятларни кўкка совураётган “Лацио” турнир жадвалида ҳақиқий ўртамиёнага айланди қолди. Бунга барҳам бериш учун аутсайдерларга қарши ўйинларда 3 очко олиш шарт.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гонсалес, Перейринья, Маури – Ботта, Пиччини, Де Лучия

19:00. “ПАРМА” – “КАЛЬЯРИ”
Тахмин – 2:0
Жамоалар 18тадан очко тўплаган ҳолда жадвалда қўшниларга айланишган. Пармадаги баҳс бунга барҳам бериши мумкин. Охирги баҳсларни яхши ўтказаётган “Парма” ўйинда фаворит мақомида эътироф этиляпти. Маркионни, Биябияни ва Кассано етакчиларга қарши учрашувларда ҳам маҳоратларини намойиш этишди. “Милан”, “Наполи” ва “Интер”дан очко тортиб олган Роберто Донадони шогирдларида имконият яхшироқ. “Кальяри” учун ўртамиёна поғоналардаги исталган ўрин ёмон натижа саналмайди. Мезбонлар етакчиси Марко Пароло бугунги баҳсни ўтказиб юборади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Паварини, Галлоппа, Пароло – Ибарбо, Конти

19:00. “УДИНЕЗЕ” – “ТОРИНО”
Тахмин – 3:2
“Торино” ушбу мавсумда “Верона”дан кейин энг кутилмаган натижани кўрсатаётган жамоа мақомида турибди. Вентура бошчилигидаги жамоа 7-поғонада бормоқда. Глик, Моретти, Иммобиле ва Черчи ажойиб боғламни юзага келтирган. Удинеликлар эса ҳозирча “Торино”дан 2 очкога ортда қолишган. Ўйин савияси борасида “Удинезе” рақибидан устун, бироқ Гвидолин шогирдлари ҳар доим ҳам ўйинга яраша натижани қўлга кирита олмаяптилар. Жамоада ҳужум чизиғи жуда кучли. Ҳар қандай клубга қарши ўйинда удинеликлар кўплаб вазиятларни юзага келтира олишади. “Фриули”да “Удинезе”нинг ғалабаси кўпроқ тахмин қилинмоқда.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ранеги, Муриэль, Бубнйич, Домицци – Жийе, Ларрондо, Бово

22:30. “ЮВЕНТУС” – “САССУОЛО”
Тахмин – 3:0
Бу клублар илк бор тўқнаш келишади. Мезбонлардан Пирло ва Маркизио, меҳмонлардан Берарди ва Ачерби ўйинни ўтказиб юборади. Маркизио ва Берарди сариқ карточкалар, Ачерби эса допинг билан боғлиқ ҳолат туфайли шундай аҳволда қолишган. “Сассуоло” тўпурарига айланган Берардининг ўйнамаслиги меҳмонлар учун катта йўқотиш. “Ювентус” охирги 7 учрашувда гол ўтказмаган ҳолда ғалаба қозонди. Бугун ҳам туринликлар тўп қўйиб юборишмаса, бу борада “А” серияда рекордчисига айланишади. Антонио Конте жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгач, бор эътиборини чемпионатга қаратиб, янада ишончлироқ ўйин намойиш этиш имкониятига эгалар.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Пепе, Пирло, Маркизио – Терранова, Аладже, Берарди, Ачерби

00:45. “НАПОЛИ” – “ИНТЕР”
Тахмин – 2:1
Турнинг марказий ўйинларидан бири. Ҳар икки жамоа бош мураббийи аввал рақиб клубларни бошқаришган. Бу эса ўйинги бўлган қизиқишни янада ошириши турган гап. “Наполи” “А” серияда ЕЧЛда ўйнагани каби футбол кўрсата олмаяпти. Хамшик майдонга тушмаган пайтда Игуаин ва Кальехоннинг фаоллигига кўп нарса боғлиқ бўлади. “Интер” эса ҳозирча “А” серияда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди, бироқ баъзида рақиб дарвозасига урилган 3та гол ҳам ғалабага етарли бўлмаяпти. Охирги икки уй учрашувида миланликлар дуранг қайд этишди. Вальтер Маццари жамоасида Альварес ва Паласио охирги беллашувларда яхши формага кириб олишганини намойиш этишди. Неаполда “Наполи”нинг имкониятини баландроқ деб айтиш мумкин.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Место, Суньига, Хамшик – Самуэль, Милито, Киву


16 декабрь, душанба

00:45. “МИЛАН” – “РОМА”
Тахмин – 2:1
Душанба куни эса Милан “Сан Сиро”да “Рома”ни қабул қилади. Миланликлар ЕЧЛда кейинги босқичга чиққан ягона итальян жамоаси, римликлар эса ҳозирча “А” серияда мағлубиятга учрашгани йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу жамоалар тўқнашуви ўта кескин руҳда ўтади, шиддатли ҳолатларга бой бўлади. Миланда ўтадиган беллашувда Массимилиано Аллегри жамоасида имконият озгина юқори. Ушбу ўйиндаги муваффақиятсиз натижа “Милан”нинг аҳволини ўта оғир ҳолатга тушириб қўяди. Чунки Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун “россонерлар” бу ёғига очко йўқотмасликлари керак. “Рома”га эса Тоттининг сафга қайтгани кўтаринкилик бахш этса ажаб эмас. Руди Гарсияга захира ўриндиғининг кенг эмаслиги, футболчиларнинг чарчаб бораётгани муаммолар туғдириши мумкин. Охирги ўйинларда “Рома” мавсум бошидаги “Рома”га ўхшамади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Амелия, Сильвестре, Робиньо, Эл Шаарави, Бирса – Бальцаретти, Борьелло, Пьянич

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook